Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Январ, 2026   |   9 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:17
Қуёш
07:38
Пешин
12:41
Аср
15:53
Шом
17:38
Хуфтон
18:53
Bismillah
28 Январ, 2026, 9 Шаъбон, 1447

ЮНEСКО ҳузурида Хивада бўладиган халқаро маданий форумга тайёргарлик кўрувчи ишчи гуруҳ тузилди

22.02.2021   1375   1 min.
ЮНEСКО ҳузурида Хивада бўладиган халқаро маданий форумга тайёргарлик кўрувчи ишчи гуруҳ тузилди

Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги доимий ваколатхонаси раҳбари Умид Шодиев мазкур халқаро ташкилот бош директорининг гуманитар ва ижтимоий фанлар бўйича ўринбосари Габриэла Рамос билан онлайн-музокара ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йил Хива шаҳрида ЮНEСКО ҳомийлигида "Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида" халқаро маданий форумини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

ЮНEСКО томонидан форум масалалари бўйича ҳамкорлик координатори Габриэла Рамос тадбирнинг барча мазмуний ва ташкилий жиҳатларини ишлаб чиқишда техник ва маслаҳат ёрдамини беришга тайёрлигини маълум қилди. У форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини амалий қўллаб-қувватлаш мақсадида ЮНEСКО ишчи гуруҳи тузилганини билдирди.

Томонлар форумни юқори даражада ўтказиш бўйича олиб борилаётган биргаликдаги тайёргарлик ишларининг ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқди.

Халқаро конференция кун тартибини ишлаб чиқиш, анжуман иштирокчилари рўйхатини шакллантириш ва бошқа масалаларда ҳамкорлик масалалари бўйича келишиб олинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Талабалар малакавий амалиётда (фотолавҳа)

28.01.2026   1069   1 min.
Талабалар малакавий амалиётда (фотолавҳа)

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2-курс талабалари учун 26 январдан 21 февралга қадар 4 ҳафталик танишув малакавий амалиёти ташкил этилди. Амалиёт назарий билимларни амалий тажриба билан уйғунлаштириш ва талабаларнинг касбий кўникмаларини оширишга қаратилган. 
 

Талабалар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг таълим, Қуръон ва тажвид, масжидлар, халқаро алоқалар, кутубхона, хотин-қизлар ҳамда матбуот бўлимларида, шунингдек, Фатво маркази, «Вақф» фонди ва бошқа тизим ташкилотларида амалиёт ўтамоқдалар.


Амалиёт давомида улар иш жараёнлари билан танишиб, соҳа мутахассисларидан тажриба орттирмоқда, жамоада ишлаш ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантирмоқдалар.


Мазкур жараён талабаларнинг касбий салоҳиятини ошириш ва рақобатбардош мутахассис сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Талабалар малакавий амалиётда (фотолавҳа) Талабалар малакавий амалиётда (фотолавҳа) Талабалар малакавий амалиётда (фотолавҳа) Талабалар малакавий амалиётда (фотолавҳа) Талабалар малакавий амалиётда (фотолавҳа) Талабалар малакавий амалиётда (фотолавҳа)
Ўзбекистон янгиликлари