Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Феврал, 2026   |   17 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:10
Қуёш
07:30
Пешин
12:42
Аср
16:02
Шом
17:48
Хуфтон
19:02
Bismillah
05 Феврал, 2026, 17 Шаъбон, 1447

Бир савол сўрасам: Намозни неча ракат ўқиганимга иккиланиб қолганимда нима қилишим керак?

17.02.2021   2714   1 min.
Бир савол сўрасам: Намозни неча ракат ўқиганимга иккиланиб қолганимда нима қилишим керак?

— Баъзида намоз вақтида 3 ракат ўқидим-ми ё 4 ракат-ми, деб иккиланиб қоламан (хаёл бўлинади ёки эсдан чиқиб қолади). Кейин давом этиб кетавераман, лекин кўнглимда хижиллик қолади. Шундай пайтда нима қилишимиз керак? Давом эттираверсам тўғрими ё бошидан ўқиш керак-ми?

— Намозхон намозда неча ракат ўқиганини билмай, шубҳа қилса, бу унинг умридаги биринчи унутиши бўлса, намозини янгидан бошлайди. Агар шубҳаси кўпайган бўлса, гумонининг ғолиб тарафини олади. Агар унутиши кўп бўлса, ғолиб гумонга бино қилади. Агар ғолиб гумони бўлмаса, озини олади.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирингиз намозда шакка тушиб қолса, бас, қанча ўқиганини билмай қолса, уч ракатми, тўрт ракатми? Бас, шакни ташласин ва ўзи қаттиқ ишонган томонига бино қилиб ўқисин. Сўнгра салом беришидан олдин икки марта сажда қилсин. Агар беш ракат қилган бўлса, ўша икки сажда унинг намозини жуфтга айлантиради. Агар тўрт ракатни тамом қилиш учун ўқиган бўлса, у икки сажда шайтоннинг бурнини ерга ишқаган бўлади”, дедилар (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Рамазонга тайёргарлик: қорилар суҳбатдан ўтказилмоқда (фото+)

04.02.2026   1950   1 min.
Рамазонга тайёргарлик: қорилар суҳбатдан ўтказилмоқда (фото+)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан муборак Рамазон ойидаги Хатми Қуръон тадбирларида иштирок этувчи қориларни саралаш ва тайёргарлик жараёнлари изчил давом этмоқда.
 

Шу йилнинг 4 февраль куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида Тошкент шаҳар масжидларида таровиҳ намозларида хатмга ўтадиган қорилар билан навбатдаги суҳбат ўтказилди.


Тадбир давомида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум қориларга хатм қилиш одоблари, тажвид қоидалари, хусусан, вақф ва ибтидо (тўхташ ва бошлаш) илми бўйича маҳорат дарси ва маъруза қилдилар.


Шунингдек, малакали устозлар томонидан қориларнинг тайёргарлик даражаси кўрикдан ўтказилиб, муборак ой давомида Қуръон тиловатини юксак савияда адо этиш юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

AlQuran.uz


 

Рамазонга тайёргарлик: қорилар суҳбатдан ўтказилмоқда (фото+) Рамазонга тайёргарлик: қорилар суҳбатдан ўтказилмоқда (фото+) Рамазонга тайёргарлик: қорилар суҳбатдан ўтказилмоқда (фото+) Рамазонга тайёргарлик: қорилар суҳбатдан ўтказилмоқда (фото+) Рамазонга тайёргарлик: қорилар суҳбатдан ўтказилмоқда (фото+)
Ўзбекистон янгиликлари