Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Ноябр, 2025   |   6 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:25
Пешин
12:16
Аср
15:15
Шом
17:00
Хуфтон
18:17
Bismillah
27 Ноябр, 2025, 6 Жумадул сони, 1447

Нишонга урилган гаплар: Аллоҳга олтин тўла сандиғинг эмас, иймон тўла қалбинг муҳим

12.01.2021   1915   1 min.
Нишонга урилган гаплар: Аллоҳга олтин тўла сандиғинг эмас, иймон тўла қалбинг муҳим

Ойна – менинг энг яхши дўстим. Чунки йиғлаган пайтим у ҳеч қачон кулмайди.

Ч.Чаплин

***

Кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкар,

Ўз қора юзини ёғга булайди.

Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир,

Озгина заҳар ҳам ҳалок қилади.

Ҳазрати Алишер Навоий

***

Аллоҳга олтин тўла сандиғинг эмас, иймон тўла қалбинг муҳим.

Саййид Аброр Умар

***

Ҳар нарсанинг меъёри яхши. Одобнинг эса ортиғи.

Шамс Табризий

***

Ҳавойи нафсига эргашган инсоннинг йўли азобли ҳалокат билан якунланади.

 

Кўрдимки, дунёни яхши кўрган одамларга шайтон султон бўлар экан.

Шайх Нажмиддин Кубро

***

Муаллим савол қилди:
– Болалар, агар Аллоҳ ҳаммамизнинг жаннатга киришимизни истаса, нега бу дунёга юборди?
– Бир ўқувчи ўрнидан туриб жавоб берди:
– Муаллим сиз ҳам ҳаммамизнинг аъло баҳолар билан синфдан синфга кўчишимизни истайсиз, аммо нега имтиҳон қиласиз. Барчамизга бирдай беш баҳо қўйиб чиқмайсиз?!

***

Сохта мулозамат ҳиёнатдан дарак беради.

Тарих муҳрлаган сўзлар

***

Фасод бир илондир, бошин дарҳол эз,
Фасодчининг иши охири барбод.
Аллоҳ фасодчини ёмон кўради:
“Валлоҳу ла юҳиббул фасад…”

“Ҳикмат ёғдулари” китобидан

***

Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”.

Шарҳ сураси, 5-6 оят

***

Манбалар асосида Саидаброр Умаров тайёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Видеолар

Фитратга хилоф йўл ҳалокатга етаклайди

27.11.2025   99   1 min.

Қобилжон Аслонов, Сирдарё вилояти Боёвут тумани "Абдухолиқ Ғиждувоний" масжиди имом-хатиби

ВИДЕО