ОЗ-ОЗ ЎРГАНИБ ДОНО БЎЛУР...
* * *
Заҳируддин Муҳаммад Бобур хазиналари
* * *
МУБАЙЯН ВА НАСРИЙ БАЁНИ
* * *
ИЙМОН-ЭЪТИҚОД КИТОБИ
* * *
НАЗМ
Фосиқе бўлса, бўлса ё зоҳид,
Золиме бўлса, бўлса ё обид,
Жоиз ўлдики, ул имом ўлғай,
Муқтадонинг иши тамом ўлғай.
Қайсидур бу имом, эшитинг роз,
Бу имом ўлди элга беш намоз.
НАСРИЙ БАЁН
Зоҳид (тақволи) ёки фосиқ (гуноҳкор), яхши ёки ёмон имомлар орқасида намоз ўқиш жоиз экани ҳақида
Хоҳ фосиқ – саркаш гуноҳкор бўлсин, хоҳ зоҳид – тақволи зот бўлсин, хоҳ золим бўлсин, хоҳ ибодатли обид бўлсин, агар имом бўлса, эргашувчининг иши тамом бўлади – дуруст ва тўлиқ бўлади (яъни, унга эргашиб намоз ўқиши жоиз бўлаверади). Лекин бу қандай имомдир? Сирни эшитингки, бу халққа беш вақт намозни ўқиб берадиган имомдир.
ИЗОҲ. Муҳаммад Зоҳид Қўтқу ибн Иброҳим ал-Бурсавий айтадилар “Ҳар қандай солиҳ ва фожир имомга иқтидо этиб намоз ўқишни жоиз деб билмоқ керак.
Рофизийларга ўхшаманг, чунки улар ҳар кимга иқтидо этиб намоз ўқимайдилар.
Маҳмуд Аш-Шомий вафот этаётиб, асҳобига дебдилар: «Мен ушбу тўрт нарсани сизларга айтмаган эдим. Бу ҳадисни энди айтаман. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат этдиларки:
Насрий баён ва шарҳ муаллифи:
Мирзо КЕНЖАБЕК.
Эр-хотин ҳавонот боғида юрарди. Маймунлар ёнидан ўтаётганларида аёли урғочи маймунга парвона бўлаётган эркак маймунни кўриб:
– Қаранг, қандай ғамхўр, меҳрибон экан, – деди.
Эри унга бир жилмайиб индамай қўяқолди.
Кейин улар шерлар қафаси ёнидан ўтишди. Эркак шер бир четда бепарво ётар, урғочиси ундан узоқда эди. Аёл эрига яна:
– Қаранг, анави шер аёлидан узоқда, лоқайд ётибди. Оиласига ғамхўр эмас, шекилли, – деди.
Шунда эр аёлига:
– Қани, урғочи шерга бирор нарса улоқтириб кўр-чи? – деди.
Аёл бир кичкина чўпни урғочи шерга қарата улоқтирди. Шунда эркак шер тезда ўрнидан туриб, важоҳат билан аёлини ҳимоя қилиш учун аёлга томон югуриб қолди. Унинг важоҳатидан қўрқиб кетган аёл эрининг ортига ўтиб олди. Эр аёлини етаклаб маймунлар томон юрди ва унга:
– Энди маймунларга ҳам бирор нарса улоқтир-чи? – деди. Аёл яна бир чўпни олиб ачомлашиб ўтирган маймунларга қарата отди. Шунда эркак маймун ўзини жонини сақлаш мақсадида дарахт тепасига қараб қочиб қолди.
Эркак аёлига қараб бундай деди:
– Кўрдингми, хотин, ҳамма нарса ҳам кўрингани каби бўлавермайди.
Дарҳақиқат, кўпчиликни кўп нарсаларнинг зоҳири алдаб қўяди. Аммо баъзан биз кўзимиз билан кўрган нарсалар аслидан бошқача бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Ёлғон кўринган нарса эса баъзида рост бўлиб чиқиши мумкин. Шундай экан, хулоса қилишга шошилмайлик.
Акбаршоҳ Расулов