Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда мустақиллик йиллари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танловини ўтказади.
Танловнинг ҳудудий босқичида 2020 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг
1 декабргача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўрсатилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материаллар 2020 йилнинг 10 декабрига қадар қабул қилинади. Ҳудудий босқич ғолиблари республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади.
Танловнинг ҳудудий босқичи 10 декабргача ўтказилиши кўзда тутилган.
Республика босқичи ғолиблари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов асосида сараланади. Танлов ғолиблари ОАВда эълон қилинади.
Танловнинг республика босқичида ғолиб, деб топилганлар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:
Бош мукофот: «Жаҳолатга қарши – маърифат» мавзусидаги энг яхши ижодий иш.
Fолиб махсус диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
Асосий мукофотлар:
энг яхши ижодий иш учун мукофот (телевидение – I, II, III ўринлар);
энг яхши ижодий иш учун мукофот (радио – I, II, III ўринлар);
энг яхши ижодий иш учун мукофот (даврий матбуот – I, II, III ўринлар);
энг яхши ижодий иш учун мукофот (Интернет – I, II, III ўринлар);
энг фаол тарғиботчи (I, II, III ўринлар);
Fолибларга асосий мукофотларга қўшимча тарзда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ҳам топширилади.
Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда Интернетда эълон қилинган ишлар тақдим этилади (3 тадан кам бўлмаслиги керак).
Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.
Радиоэшиттиришлар (аудиокассета ёки системали диск) 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак.
Матбуот ва Интернет материаллари даврий нашрнинг асл нусхаси ёки кўчирма нусхасида тақдим этилиши лозим.
Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилинади:
– муаллифнинг исми-шарифи, ўз соҳасида олиб бораётган фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
– муаллифнинг турар жойи, уй ва иш телефонлари;
– паспорт нусхаси.
Танловда иштирок этувчиларнинг материаллари ҳар бир ҳудуд бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликларига топширилади. Боғланиш учун маълумотлар:
Андижон вилояти (74) 228-01-58
Бухоро вилояти (65) 224-40-51
Жиззах вилояти (72) 223-85-30
Навоий вилояти (36) 225-17-47
Наманган вилояти (69) 226-10-01
Самарқанд вилояти (66) 235-34-18
Сирдарё вилояти (67) 227-23-00
Сурхондарё вилояти (76) 225-52-00
Фарғона вилояти (73) 226-72-44
Хоразм вилояти (62) 228-44-38
Тошкент вилояти (95) 142-14-54
Тошкент шаҳри (71) 235-22-21
Қашқадарё вилояти (75) 225-56-32
Қорақалпоғистон Республикаси (61) 229-02-64
«Сарҳисоб» танловида иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
Ташкилий қўмита
2025 йилги Ҳаж сафарида иштирок этган юртдошларимиз “Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари” ташаббуси доирасида фаол иш олиб бормоқдалар. Ушбу ташаббус доирасидаги навбатдаги намунавий-амалий тадбир Фарғона вилояти Данғара туманида бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев иштирок этиб, тадбирга бошчилик қилди. “Саййид Аҳмадхон ҳожи” жоме масжидида ўтказилган йиғилишда тажрибали имом-хатиблардан иборат Ишчи гуруҳ тузилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди.
Ишчи гуруҳ уч йўналишда фаолият олиб борди. Жумладан:
– Ҳаждан қайтган зиёратчилар маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилди;
– 65 та оилага борилиб, маънавий суҳбат ва амалий ёрдамлар кўрсатилди;
– 9 та хонадондаги руҳий-маънавий қийинчиликлар ўрганилиб, маслаҳатлар берилди.
– Оилавий келишмовчилик сабабли нотинч бўлиб турган оилаларга суҳбат ва насиҳатлар ўтказилди. Натижада 2 та аразлашган оила яраштирилиб, 1 та ажримнинг олди олинди;
– Судланганлар, жазо муддатини ўтаётганлар ҳамда уларнинг оилалари билан мулоқот қилинди.
– Ногирон ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, моддий-маънавий кўмак кўрсатилди.
Туманнинг Таптиқсарой маҳалласида ёнғин оқибатида зарар кўрган хонадонни қайта таъмирлаш ишлари ҳомийлар ва ҳожилар кўмагида бошлаб юборилди. Бош имом-хатиб Убайдуллоҳ домла ушбу хонадонга ташриф буюриб, мулоқот қилди ҳамда тавсиялар берди.
Бундан ташқари, “Доимобод” маҳалласидан бўлган, ногиронлиги бор фуқаронинг уйига ҳам ташриф уюштирилиб, тугалланмаган уй қурилиши учун зарур қурилиш материаллари етказилди.
Пешин намозидан сўнг Ишчи гуруҳ таркибидаги иқтидорли имом-хатиблар жамоатга маъруза қилиб, тинчлик, осойишталик ва халқ фаровонлиги учун дуо қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати