Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Ноябр, 2025   |   20 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:45
Қуёш
07:06
Пешин
12:12
Аср
15:26
Шом
17:11
Хуфтон
18:26
Bismillah
11 Ноябр, 2025, 20 Жумадул аввал, 1447

Узоқ Шарқ муфтийси миннатдорчилик мактуби йўллади

15.04.2024   1933   1 min.
Узоқ Шарқ муфтийси миннатдорчилик мактуби йўллади

Узоқ Шарқ мусулмонлари диний идораси раиси, Узоқ Шарқ муфтийси Aҳмад ҳазрат Ғарифуллин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига миннатдорчилик мактуби йўллади.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига Сахалин оролида Рамазон ойи тадбирида хизмат кўрсатишни ташкил этишдаги кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирилган.

“Биз сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва ғамхўрлик кўрсатганингизни чин қалбдан қадрлаймиз. Келгуси ҳамкорлигимиздан умидвормиз ҳамда мусулмонларни бирлаштириш ва Қодир Аллоҳнинг динини мустаҳкамлашга кўмаклашиш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз бундан кейин ҳам ўз самарасини беришига ишонамиз”, дейилади ташаккурнома матнида.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Масжидда фарз намозидан сўнг суннат намозларини ўқилиши борасида

10.11.2025   1469   1 min.

Янгиҳаёт тумани “Бердиёр ота” жоме масжиди имом хатиби Дониёр домла Файзуллаев

ВИДЕО