Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Декабр, 2025   |   13 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:08
Қуёш
07:32
Пешин
12:18
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
04 Декабр, 2025, 13 Жумадул сони, 1447

Муфтий ҳазратларининг навбатдаги сафар манзили – Навоий вилояти

11.12.2019   2273   2 min.
Муфтий ҳазратларининг навбатдаги сафар манзили – Навоий вилояти

Бугун, 11 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Навоий вилоятида бўлдилар.
Барча вилоятлар каби Навоий вилоятининг ҳам ўзи хос жиҳатлари мавжуд. Буюк мутафаккир Алишер Навоий номи билан аталувчи ушбу энг кенжа вилоят ҳудуди жиҳатидан энг катта бўлиб, аҳолисининг кўп миллатлилиги билан алоҳида ажралиб туради.
Муҳтарам Президентимиз 2017 йили Навоий вилоятига ташрифи чоғида Нурота туманидаги «Чашма» зиёратгоҳи атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш юзасидан кўрсатмалар берган эди.
Ўтган йили бу ишлар амалга оширилиб, зиёратгоҳ ҳудуди ўзгача чирой очди. Эллик ўринли «Нурота» меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди. Манзарали бута ва дарахтлар экилиб, фаввора бунёд этилди. Эндиликда «Чилустун» ва «Панжвақта» масжидлари, Абул Ҳасан Нурий мақбарасини таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Муфтий ҳазратлари ташрифларининг аввалида вилоятда истиқомат қилаётган боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш бўлди, улар билан суҳбат қилинди. Ўксик қалбларга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак кўрсатилди.
Шунингдек, “Вақф” фонди томонидан ногиронлиги туфайли тўшакка михланиб қолган инсонларга ногиронлик аравачалари, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар тақдим этилди.
Мана шундай хайрия ишлари орқали шундай инсонларнинг синиқ кўнгилларини кўтариб, дилларига мамнунлик улашиш ҳар бир виждонли инсон учун ҳузурбахш амаллардан ҳисобланади.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Уларга Ислом ҳақида ҳеч нарса демаган эдик

03.12.2025   5622   1 min.
Уларга Ислом ҳақида ҳеч нарса демаган эдик

Шайх Абдураҳмон Сумайтнинг машинаси шаҳардан узоқроқ жойда бузилиб қолади. Унинг олдидан италиялик пастор бир нечта ҳамроҳлари билан ўтиб қолади. Шайх улардан ёрдам сўрайди. Улар шайхга масхараомуз қилиб: “Муҳаммадга айт, ёрдам берсин!” деб ўтиб кетишади.

Шайх машинасини тузатиб йўлда давом этади. Тасодифни қарангки, йўлда ўша пасторнинг машинаси бузилиб қолади. Шайх ёнидаги ёш ҳамроҳлари билан биргаликда унинг машинасини тузатишга ёрдамлашиб юборади. Пастор хижолатдан тернинг остида қолади. Шайх Сумайт унга: Бу яхшиликни биз ўзимизча қилмаяпмиз, уни бизга Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатганлар”, дейди.

Кейинчалик шайх Сумайтга ўша машинадаги барча насронийларнинг мусулмон бўлгани хабари етиб келади. Шайх: Биз уларга Ислом ҳақида ҳеч нарса демаган эдик, дея хотирлайди, Аллоҳ уни раҳмат қилсин!

Аллоҳга бўлган даъватда биз нақадар бу каби ишларга муҳтожмиз!

 

Абдулазим АКРОМ,
Тошкент Ислом институти талабаси.