Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:15
Қуёш
07:40
Пешин
12:22
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:17
Bismillah
13 Декабр, 2025, ,

Ҳаё фақат яхшилик келтиради

13.11.2019   2953   1 min.
Ҳаё фақат яхшилик келтиради

14- حديث أَبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الإِيمانُ بِضْعٌ وَسِتُّونَ شُعْبَةً وَالْحَياءُ شُعْبَةٌ مِنَ الإِيمانِ

14- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Иймон олтмиш неча шўъба – бўлакдир. Ҳаё иймоннинг бир бўлагидир”.

15- حديث عِمَرانَ بْنِ حُصَيْنٍ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْحَياءُ لا يَأتي إِلاّ بِخَيْرٍ

15- Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ҳаё фақат яхшиликни келтирур”.

 

Арабчадан Зиёуддин МАНСУР таржимаси

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Ўзбекистон ва Қатар муносабатлари мустаҳкамлиги йўлида

12.12.2025   10610   1 min.
Ўзбекистон ва Қатар муносабатлари мустаҳкамлиги йўлида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков бошчилигида Диний идоранинг бир гуруҳ вакиллари Қатар давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Қатар мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда қатнашди.

Ўзбекистон ва Қатар халқларини ўзаро боғлаб турувчи тарихий-маданий ришталар бугунги кунда кенг кўламли ва узоқ муддатли алоқаларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал Соний саъй-ҳаракатлари билан сўнгги йилларда Қатар Давлати кенг қамровли тараққиёт борасида сифат жиҳатдан улкан ўзгаришларга эришди ҳамда стратегик режалаштириш ва замонавий иқтисодий бошқарув соҳаларида ўрнак бўладиган мамлакатга айланди.

Бу йилги байрамни Қатар давлати ва унинг фуқаролари "Қатар сизлар билан юксалади ва сизлардан кутади" шиори остида нишонламоқда. Бу шиор ҳам Қатар давлати амирининг сўзларидан олинган. Қатар Миллий 2030 Ривожланиш Стратегияси эса инсонни тараққиёт марказига қўйиб, уни олий мақсад сифатида белгилаган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдинроқ Қатар элчихонаси томонидан Ислом цивилизацияси марказига бир қатор китоблар совға қилинган, ўз навбатида меҳмонларга Марказ томонидан Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нусхаси туҳфа этилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати  

Ўзбекистон ва Қатар муносабатлари мустаҳкамлиги йўлида