Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Ноябр, 2025   |   5 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:00
Қуёш
07:24
Пешин
12:15
Аср
15:16
Шом
17:00
Хуфтон
18:18
Bismillah
26 Ноябр, 2025, 5 Жумадул сони, 1447

Қорачой-Черкасиядаги Қуръони карим мусобақаси ғолибларига Ҳаж йўлланмаси тақдим этилди

12.11.2019   2173   1 min.
Қорачой-Черкасиядаги Қуръони карим мусобақаси ғолибларига Ҳаж йўлланмаси тақдим этилди

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Қорачой-Черкасияда Республика Қуръони карим мусобақаси ташкил этилди. Ушбу мусобақа натижаларига кўра аниқланган энг яхши қориларга Ҳаж йўлланмаси мукофот сифатида тақдим этилиши эълон қилинган эди.

Қайд этилишча, мусобақанинг икки нафар ғолибига Ҳаж сафари йўлланмаси берилади. «Интерфакс» агентлигининг Қорачой-Черкасия мусулмонлари идорасига таяниб маълум қилишича, Республика мусобақасида 8 ёшдан 90 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашган.

Турли ёш гуруҳлари ўртасида ташкил этилган мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган ғолибларга пул мукофотлари тақдим этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Қиёматда шундай кунлар келадики

26.11.2025   269   1 min.
Қиёматда шундай кунлар келадики

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

حدثنا أبو جعفر محمد بن علي الوراق نا عبيد الله بن موسى نا الأعمش عن شقيق قال: كنت مع عبد الله في المسجد وأبي موسى فقالا: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :إن بين يدي الساعة أياما ينزل فيها الجهل ويرفع فيها العلم ويكثر فيها الهرج. والهرج: القتل.

 

Шақиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Масжидда Абдуллоҳ ва Абу Мусо билан бирга эдим, улар бундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Қиёмат арафасида шундай кунлар келадики, унда жаҳолат ёйилиб, илм кўтарилади ва ҳарж кўпаяди. Ҳаржқатл”, деганлар”.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

Мақолалар