Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Январ, 2026   |   30 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:22
Қуёш
07:45
Пешин
12:39
Аср
15:42
Шом
17:27
Хуфтон
18:44
Bismillah
19 Январ, 2026, 30 Ражаб, 1447

Қиёматли уч дўст

16.11.2018   13106   2 min.
Қиёматли уч дўст

Кунлардан бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорий саҳобийлардан бирининг боғига кирдилар. Боғнинг салқинроқ бир жойида суви қуриб қолган бир кичикроқ қудуқ бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб шу қудуққа муборак оёқларини солиб ўтирдилар. Ортларидан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу у зотни қидириб келиб, у киши ҳам оёқларини солиб ўтирдилар, кетларидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу келиб, худди шундай ўтирдилар. Сўнг Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Ҳолбуки, у кишига бу қудуқда жой қолмаганлиги учун бошқа жойга ўтирдилар. Аллоҳ таолонинг тақдири билан бу ажралмас уч дўстнинг бир қудуққа оёқларини солиб ўтиришлари ҳикмати уларнинг қабрлари бир жойдалигига боғлиқ бўлди…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг касалликлари кучайиб кетганидан кейин барча аёлларидан Оиша розияллоҳу анҳонинг уйида қолишга изн сўрадлар. Чунки, Оиша розияллоҳу анҳо аёлларининг ичида энг ёши эдилар. Аёллари рухсат бергач, ўша уйда турдилар ва шу уйда, олтмиш уч ёшларида вафот этдилар. Дафн этилган жойлари ҳам шу уй бўлди.

Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ўринларига Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифа бўлганлар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу “Вафот этганимда мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқ томонларига дафн этинглар”, деб илтимос қилдилар. Барча бунга рози бўлди. У зот ҳам олтмиш уч ёшларида вафот этдилар ва васият қилган жойларига, Оиша онамизнинг уйи, Набий алайҳиссаломнинг оёқ тарафларига дафн этилдилар.

Вафотларидан кейин ўрниларига Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифа бўлдилар. У зот ҳам вафот этсалар, Оиша розияллоҳу анҳодан шу уйга қўйилишга рухсат сўрадилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: “Мен бу жойни ўзимга сақлаётган эдим, майли, ўрнимни Умарга бердим” дедилар. Ҳикматни қарангки, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам олтмиш уч ёшларида вафот этиб, шу уйга дафн этилдилар. Бу уйда бўш жой қолмаганлиги боис Оиша розияллоҳу анҳо бошқа ерга қўйилдилар.

“Қиёматли дўст – ажралмас”, деб, бекорга айтилмайди. Мана бир минг тўрт юз йилдан ўтибдики, бу уч дўст ҳали ҳам бир уйда, бир жойда, ҳали ҳам биргалар..!

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Шайх Юсуфхон тўра Шокиров – Тошкент ислом институтининг биринчи ректори

16.01.2026   4522   2 min.
Шайх Юсуфхон тўра Шокиров – Тошкент ислом институтининг биринчи ректори

 

Тошкент ислом институтида таниқли уламо, Олий маъҳаднинг биринчи ректори Шайх Юсуфхон тўра Шокиров таваллудининг 100 йиллигига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 

 

Тадбирда Шайх ҳазратнинг фарзанди — Муҳаммадакмалхон домла Шокиров иштирок этиб, падари бузрукворининг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Давра суҳбати давомида Олий маъҳаднинг ташкил этиш жараёни, илк ректор сифатидаги фидокорона хизматлари, педагогик маҳорати ва юксак инсоний фазилатларига оид нодир фактлар тилга олинди.

 

 

Институт жамоаси ҳамда «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси устозлари қатнашган учрашувда Шайх Юсуфхон тўра Шокировнинг нафақат дин ходими, балки меҳрибон оила бошлиғи ва илм-фан ривожига ҳисса қўшган буюк сулола вакили сифатидаги сиймоси гавдалантирилди. Тадбир якунида мазмунли суҳбат учун Муҳаммадакмалхон домлага институт ректори томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

 

Шайх Юсуфхон тўра ҳаётига бағишланган туркум тадбирлар давом этмоқда:

Юбилей доирасида талабалар учун қуйидаги мавзуларда суҳбатлар ташкил этилмоқда:

- Уйғун домла Ғафуров (ТИИ ректори): «Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлимининг ташкил этилиши ва ундаги Шайх Юсуфхон тўранинг фаолияти»;

- Шайх Абдулазиз Мансур (Фахрийлар кенгаши раиси): «Шайх Юсуфхон тўранинг педагогик ва шахсий фазилатлари»;

- Фозилжон домла Убайдуллаев (Мирза Юсуф масжиди имом-хатиби): «Шайх Юсуфхон тўранинг Диний идора масжидлар бўлимидаги фаолияти».

 

 

Бу каби хотира тадбирлари аждодлар ва авлодлар ўртасидаги маънавий риштани боғлашга, талаба-ёшлар қалбида улуғ устозларга нисбатан эҳтиром ва илмга муҳаббат уйғотишга хизмат қилади.

Ёқубжон Бухарбоев,

ТИИ проректори

Янгиликлар