Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Ноябр, 2025   |   13 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:38
Қуёш
06:58
Пешин
12:12
Аср
15:33
Шом
17:19
Хуфтон
18:33
Bismillah
04 Ноябр, 2025, 13 Жумадул аввал, 1447

Ўзбекистонда Интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди

06.09.2018   8124   3 min.
Ўзбекистонда Интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
 
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
Низомга кўра Тақиқланган ахборот мавжуд бўлган бутунжаҳон Интернет тармоғидаги ахборот ресурслари реестри юритилади. Ушбу Реестрга киритилган ахборот ресурсларидан фойдаланиш чекланади.
 
Интернетдаги ахборот ресурсларидан фойдаланишни чеклаш уч босқичда амалга оширилади.
 
Биринчи босқичда, тақиқланган ахборот мавжуд бўлган ресурсларни аниқланади. Ушбу босқичдаги ҳаракатлар Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази томонидан амалга оширилади. Марказга юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланган тартибда келиб тушган мурожаатлар ҳам мониторинг олиб боришга асос бўлади.
 
Мониторинг натижасида тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи ахборот ресурси аниқланган тақдирда Марказ бу бўйича хулоса тайёрлайди.
 
Иккинчи босқичда ахборот ресурси Реестрга киритилади. Реестрга киритиш учун Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказининг хулосаси ҳамда Оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссиясининг қарори асос бўлади.
 
Учинчи босқичда ваколатли орган - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини чеклаш бўйича ташкилий техник тадбирлар амалга оширилади.
 
Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер томонидан веб-сайтда ва (ёки) веб-сайт саҳифасида қуйидаги ахборотларни тарқатиш, ушбу ресурсни чекланишига олиб келади:
 
• Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
 
• уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
 
• давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
 
• миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
 
• гиёвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
 
• порнографияни тарғиб қилиш.
 
Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер веб-сайтга ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.
 

 

ЎзА
Мақолалар
Бошқа мақолалар
Видеолар

Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳ қалбан таскин топади (+видео)

03.11.2025   1460   1 min.

Давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифи чоғида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Мажмуада сўнгги пардозлаш ишлари давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов билан суҳбатлашдик. Мажмуада яратилган шарт-шароитлар, шу жумладан, маҳобатли масжид ва музей ҳақидаги фиклари билан қизиқдик.

Беҳруз Худойбердиев, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА мухбирлари

ВИДЕО