Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқи Валий” жоме масжидида давом этаётган Қуръон мусобақаси ўзининг энг ҳаяжонли ва шукуҳли онларига кириб бормоқда. Ушбу мусобақада республика босқичига чиқиш учун туман босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 16 нафар қори, 9 нафар қория жиддий ҳаракат қилишмоқда.
Ўз навбатида, Ҳақ таоло каломига сомеъ бўламан, деб келган мухлислар ҳам ўзлари учун жуда кўп манфаатлар олишмоқда. Зеро мақсадимиз ҳам шу, яъни Қуръон ҳақида кишиларга маърифат таратиш, Қуръонга муҳаббат уйғотиш, мусулмон ёшларни Қуръонга қизиқтириш, иқтидорли қориларни тақдирлаш, қорилар сифати ва сонини ошириш, савияларини юкасалтириш, юрт ва халқни дунёга танитиш кабилардан иборатдир.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг. Энг хушовоз қориларнинг ҳузурбахш тиловатларидан баҳраманд бўлишга барчани чорлаймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши беш кишилик таом ҳозирлаб, бешинчиси этиб Расулуллоҳни ҳам чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан бир кишини ҳам олиб келдилар. Унинг эшиги олдига яқинлашганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уй эгасига: «Бу киши менга эргашиб келди. Агар хоҳласанг, бунга изн бер, кирсин. Агар хоҳламасанг, қайтиб кетади», деганларида, уй эгаси: «Ё Расулуллоҳ, унинг киришига изн бераман», деб айтди» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан