Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:15
Қуёш
07:41
Пешин
12:23
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:17
Bismillah
14 Декабр, 2025, ,

Умра зиёратчилари Макка шаҳрига етиб боришди

05.02.2018   10421   1 min.
Умра зиёратчилари Макка шаҳрига етиб боришди

Кеча, 4 февраль куни Саудия Арабистонида умра зиёратида бўлиб турган зиёратчиларимизнинг дастлабки гуруҳлари Макка шаҳрига етиб боришди. Улар меҳмонхонага жойлашгандан сўнг Масжиди Ҳарамдаги Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва орасида саъй ҳамда соч қисқартириш амалларини ҳам бажариб олишди.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум давомида зиёратчиларимизга Саудия Арабистонида 12 нафар ишчи гуруҳи, 12 нафар ошпаз ва 21 нафар шифокорлар гуруҳи хизмат кўрсатади.
Ўн кунлик умра сафари давомида зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, “Масатул Бустан” меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Макка шаҳрида эса “Аброжул Кисва” меҳмонхонасида зиёратчиларимиз 7 кун давомида бўладилар.
Умра зиёратига тайёргарлик доирасида барча зиёратчилар мавсумий касалликларга қарши эмланиб, давлатимиз рамзи туширилган камзул ва сумкалар билан таъминланди. Сафар олдидан уларга умра сафарининг моҳияти, уни адо этишга доир масалалар гуруҳ раҳбарлари томонидан тушунтирилди ва зиёрат ҳақида тўлиқ маълумот берувчи қўлланма ва диск берилди.
Зиёратчиларимизга барча амалларини мукаммал адо этиб, Яратганнинг даргоҳида қабул қилинишини сўраб қоламиз.

 

Муҳаммад-Акмалхон Шакиров,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими мудири

ЎМИ матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Аравада тавоф ва саъй қилиш

10.12.2025   4482   1 min.
Аравада тавоф ва саъй қилиш

Савол: Онам тавофнинг биринчи айланасидан кейин касал бўлиб қолди ва мен қолган тавоф ва саъйларини аравага ўтиргизиб қилдирдим. Биз жарима тўлаймизми?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Юришга қодир бўлган киши учун тавоф ва саъйни юриб бажариш вожиб саналади. Шунинг учун юришга қодир бўла туриб, узрсиз аравада ёки электромобилда тавоф ёки саъй қилса, қайта бажариш ёки ҳарам ҳудудида жонлиқ сўйиши лозим бўлади. Юриб тавоф  қилишга соғлиги тўғри келмаган шахслар эса узрли саналади. Бундай узрли инсонлар мазкур икки амални арава ёки бошқа жиҳозларда бажаришлари мумкин. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.