Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Октябр, 2025   |   1 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:25
Қуёш
06:44
Пешин
12:12
Аср
15:48
Шом
17:34
Хуфтон
18:47
Bismillah
23 Октябр, 2025, 1 Жумадул аввал, 1447

Ҳакам ибодат учун футбол ўйинини тўхтатди

28.01.2018   6845   1 min.

Айни пайтда Саудия Арабистонидаги футбол ўйинларида ҳакамлик қилаётган англиялик Марк Клаттенбург азонни эшитган заҳоти ибодат учун ўйинни тўхтатди ва маҳаллий футбол ишқибозларининг қўллаб-қувватловига сазовор бўлди.
Қирол кубоги учун ўтказилаётган "Ал-Фейх" ва "Ал-Фотиҳ" жамоалари ўртасидаги учрашув пайтида яқин орадаги масжидлардан азон овози эшитилиб қолади. Бу пайтда ўйиннинг қўшимча дақиқалари ўтиб бораётган эди.
Англиялик ҳакам ҳуштак чалиб ўйинни тўхтатди ва саудияликлар унинг бу қарорини гулдурос қарсаклар билан олқишлашди.
"Ал Фейх" якунда 118-дақиқада урилган гол эвазига 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди.
42 яшар Марк Клаттенбург авваллари Евро-2016 ва Чемпионлар лигаси-2015/16 финалларида ҳакамлик қилган. Англия Премьер лигасида 2004 йилдан то ўтган йилнинг февраль ойига қадар ҳакамлик қилиб келган. Ўтган йилнинг охиридан бошлаб Саудия Арабистони ҳакамлар қўмитасини бошқариб келмоқда. Daily Mail нашри маълумотига кўра, у бу ерда йилига 1 млн. Евро ишлаб топади. Худди шундай миқдордаги маошни унга Хитойдан ҳам таклиф қилишган эди, аммо у Саудия Арабистонини маъқул кўрди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Қуръондан узоқда юраверамизми?

23.10.2025   425   1 min.
Қуръондан узоқда юраверамизми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Биласизми? Қуръон сизни фақат жаннатга олиб бориш билангина чекланиб қолмайди, балки сизни жаннатнинг энг олий мартаба ва даражаларигача кўтаради, юксалтиради.


Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис бор. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қуръон соҳибига: “Қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятингнинг маконидан бўлади”, дейилади» (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган).


Шундай кейин ҳам Қуръондан узоқда юраверамизми?

Мақолалар