Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Январ, 2026   |   24 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:47
Пешин
12:37
Аср
15:35
Шом
17:20
Хуфтон
18:38
Bismillah
13 Январ, 2026, 24 Ражаб, 1447

Мўминларнинг оналари

29.11.2017   9843   2 min.
Мўминларнинг оналари

Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжалари бўлишдек улуғ шарафга эга бўлган оналаримиз ислом дини ривожи ва равнақи учун катта ҳисса қўшганлар. Биргина Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан 2210 та ҳадис ривоят қилганлар. Ушбу ҳадисларда ибодат, муомалот, хусусан, аёлларга тегишли кўплаб фиқҳий масалалар баён қилинган.

Аллоҳ таоло томонидан оналаримиз ҳақида ояти карима ҳам нозил қилинган. Аҳзоб сурасининг 32-34 оятларида шундай дейди:

Эй, Пайғамбар аёллари! Агар тақводор бўлсангиз, (ўзга) аёлларнинг бирортаси каби эмасдирсиз. Бас, сизлар (номаҳрам эркакларга) майин сўз қилмангиз, акс ҳолда қалбида бузуқлик бўлган кимса (сиздан) тама қилиб қолур. Яхши (тўғри) сўзни сўзлангиз! Ўз уйларингизда қарор топингиз, (кўчага чиққанингизда) илгариги жоҳилият (даври) ясанишидек ясанмангиз! Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этингиз! Эй, (Пайғамбарнинг) хонадон аҳли! Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни обдон поклашни истайди, холос.

Ислом тарихига назар солсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камтарона ҳаёт кечиришни ихтиёр этганларини кўрамиз. Бу имкон йўқлиги ёки ноиложликдан эмас, фақирона кун кўришни афзал билганларидан эди. Агар хоҳласалар бутун дунё зийнатлари оёқлари остида муҳайё қилинарди, лекин буни ихтиёр этмадилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан бир ёстиққа бош қўйган оналаримиз ҳам қандай қийинчилик, машаққат бўлмасин, сабр қилдилар, бу билан барча муслима аёлларга ўрнак бўлдилар. Улар ер юзидаги энг улуғ зот билан бирга оила қуриб яшаётганларини жуда яхши билар эдилар. Уларнинг уйида энг улуғ калом - Қуръон оятлари тушиб турар эди. Оналаримиз нафақат мол-дунёга, айшу ишратга берилмасликда, балки, масъулиятни сезишда ҳам, охиратни бу дунёдан устун қўйишда ҳам бошқалардан фарқ қилишлари лозим эди. Шундай бўлди ҳам. Жамики солиҳа аёлларга намуна ва ибрат бўлиб қолдилар.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Ойбек МАЪРУПОВ.

Сийрат ва ислом тарихи
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар топширилди

11.01.2026   4217   1 min.
Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар топширилди

2026 йил 10 январь куни Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасасида таълим сифатини оширишга қаратилган навбатдаги амалий ташаббус амалга оширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан муассасага 15 дона смарт доска, шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан замонавий телевизорлар тақдим этилди.
 

Мазкур тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Фарход Кушаков, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, бош имом хатиб Раҳматилло домла Усмонов ҳамда туман ҳокимининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ойбек Шаропов иштирок этди.


Тадбир давомида юртимизда, жумладан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар таълими учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, талабаларни мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиб, Ватан равнақи ва жамият тараққиёти йўлида фаол бўлишга чақирилди.

“Хожа Бухорий” ЎМИТМ
Матбуот хизмати

Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар топширилди Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар топширилди Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар топширилди Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар топширилди Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар топширилди Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар топширилди
Ўзбекистон янгиликлари