Покистон пойтахти Исломобод шаҳридаги “Аллома Иқбол” университетида “Рамазон рисоласи” мавзуида анжумани бўлиб ўтмоқда.
Мазкур анжуманда Покистон Халқаро Ислом университети Даъват академияси мудири, Профессор Суҳайл Ҳасан “Қуръони карим ва суннати набавийяга эргашиш – муваффақиятга эришиш йўли” мавзусида маъруза қилади.
Анжуманни ўтказишга мезбонлик қилаётган “Аллома Иқбол” университети мудири ўринбосари Сиддиқийнинг айтишича, мазкур “Рамазон рисоласи” мавзуидаги анжуманни ўтказишдан талабаларга Қуръони карим ва суннати набавийя кўрсатмаларни ўргатиш ва уларни кундалик ҳаётига татбиқ этишга қизиқтириш мақсад қилинган.
Маълум бўлишича, Исломободдаги “Аллома Иқбол” университетининг 44 та филиалида Рамазон ойи давомида Қуръони карим тиловати, Рамазонга оид маърузалар ва талабалар ўртасида турли мусобақалар ўтказилмоқда. Мазкур университет дунёдаги нуфузли Ислом университетларидан бири ҳисобланади.
Халқаро алоқалар бўлими ходими
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا عباس الدوري وعلي بن عبد العزيز قالا: نا حرمي بن حفص نا زياد بن عبد الرحمن القرشي نا عاصم بن بهدلة عن أبي وائل عن عبد الله بن مسعود قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ”اليد العليا خير من اليد السفلى وابدأ بمن تعول: أمك وأباك وأختك وأخاك أدناك أدناك“.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Юқори (берувчи) қўл қуйи (олувчи) қўлдан яхшироқдир. (Инфоқ-эҳсонни) қарамоғингдагилардан бошла: онанг, отанг, опа-синглинг, ака-уканг, (сўнг) яқинларинг-яқинларинг”, дедилар.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси