Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Декабр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:15
Қуёш
07:41
Пешин
12:23
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:17
Bismillah
14 Декабр, 2025, ,

Ёғ суртилган сочларнинг таҳоратдаги ҳукми

28.11.2024   6335   1 min.
Ёғ суртилган сочларнинг таҳоратдаги ҳукми

Cавол: Сочимни ювганимдан кейин чигалини кетказиш учун махсус ёғдан фойдаланаман. Шундан кейин таҳорат олганимда сочимга масҳ тортсам бўладими?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Маълумки, мазҳабимизга кўра, бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидан бўлиб, сочга суртилган ёғ ёки крем остига сувни ўтказишга монеълик қилмаса, таҳорат дуруст бўлади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини зайтун мойи билан мойлар ва бошқаларни ҳам шунга буюрар эдилар.

Агар суртилган мой сувни ўтказмаса, уни кетказиш лозим бўлади.  Акс ҳолда таҳорат ва ғусл дуруст бўлмайди. Бу ҳақида аллома Ибн Нужайм роҳимаҳуллоҳ Бундай деганлар:

وَلَوْ أَلْزَقَتْ الْمَرْأَةُ رَأْسَهَا بِالصَّبغ بِحَيْثُ لَا يَصِلُ الْمَاءُ إلَى أُصُولِ الشَّعْرِ وَجَبَ عَلَيْهَا إزَالَتُهُ

“Агар аёл киши бошига сочининг остига сувни ўтказмайдиган қилиб елим суртган бўлса, уни кетказиш вожиб бўлади” (“Ал-Баҳрур-Роиқ” китоби).

Агар бошига крем суртган кимса масҳ тортганида, бошининг тўртдан бир қисмига сув етса, унинг таҳорати дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

11.12.2025   8160   2 min.
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг республика ва халқаро майдонида фаолияти” мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими бошлиғи Музаффар Камолов, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Шавкатжон Хамдамов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили Мусохон домла Аббосиддинов иштирок этдилар.

Учрашув аввалида Мусохон домла Аббосиддинов иштирокчиларни меҳмонлар билан таништириб, ташрифнинг асосий мақсади ва мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди. У кишининг таъкидлашича, бундай учрашувлар талабаларнинг дунёқарашини бойитиш, амалиётдаги ислоҳотлар билан яқиндан таништириш ва уларни масъулиятли йўлга рағбатлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Музаффар Камолов ўз маърузасида динимиз равнақи, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, масжидлар фаолиятини такомиллаштириш йўлида қилинаётган ишлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Шунингдек, битирувчи курс талабаларига қаратилган қимматли тавсиялар ҳам берилди. У киши талабаларга амалиёт давомида бириктирилган масжидларда холис ният билан, виждонан ва масъулият билан хизмат қилиш, бу хизматни Аллоҳ розилиги учун адо этиш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

Шавкатжон Хамдамов мамлакатимизда сўнгги йилларда диний соҳа ва халқаро алоқалар йўналишида эришилаётган ютуқлар ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидига кўра: Диний идоранинг халқаро нуфузи юксалиб бормоқда, бир қатор нуфузли ташкилотлар билан янги меморандумлар имзоланмоқда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳозирда 5 та йирик халқаро ташкилотга аъзо, шунингдек, Муфтийлар кенгашининг ҳам тўлақонли аъзоси сифатида фаолият олиб бормоқда.

Шавкатжон Хамдамов бу имкониятлар диний соҳамизга берилган катта эътибор ва ишонч белгилари эканини, уларни қадрлаш ва масъулият билан ишлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди. Меҳмонларнинг эзгу фикр ва тавсиялари ёш авлоднинг мустақил фикрлайдиган, билимли, халол ва виждонли диний соҳа ходими бўлиб етишишларида муҳим аҳамият касб этади.

Таълим муассасаси Матбуот хизмати

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон янгиликлари