Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Октябр, 2025   |    ,

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:19
Қуёш
06:37
Пешин
12:13
Аср
15:56
Шом
17:43
Хуфтон
18:55
Bismillah
17 Октябр, 2025, ,

Бандам ҳузуримга Ер юзини гуноҳга тўлдириб келса ҳам...

29.11.2024   7423   2 min.
Бандам ҳузуримга Ер юзини гуноҳга тўлдириб келса ҳам...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Эй бандаларим, тун-у кун гуноҳ иш қилсангиз ҳам Мен барча гуноҳларни кечириб юбораман. Мендан мағфират сўранг, мағфират қиламан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Аллоҳ таоло Ҳадиси қудсийда бундай марҳамат қилган: "Иззатим ва Жалолимга қасамки, Агар бандам тунда тавба қилса қабул қиламан, кундузи тавба қилса ҳам қабул қиламан. Агар бандам Мен томон бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашман. Агар бандам Мен томон бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Бандам мен томонга юриб келса, Мен унга югуриб бораман. Истиғфор айтса, кечираман. Айбларини беркитишимни истаса, яшираман. Тавба қилса, тавбасини қабул қиламан. Ким Мен учун бир нарсани тарк этса, унинг эвазига ундан афзалини бераман. Ким Менинг куч-қудратим билан ҳаракат қилса, унга темирни ҳам юшмоқ қилиб қўяман. Агар Мен истаган нарсани истаса, Мен ҳам у истаган нарсани истайман. Мени зикр қилувчилар Мен яхши кўрганларимдир. Менга шукр қилувчилар Мен уларга зиёда қилиб берувчиларимдир. Менга итоатсизлик қилганларни ҳам Раҳматимдан ноумид қўймайман. Агар тавба қилсалар, Мен уларнинг Ҳабибидирман. Агар тавба қилмасалар, Мен уларнинг Табибидирман. Мен тавба қилувчиларни, доимо покланиб юрувчиларни яхши кўраман. Уларни гуноҳ ва маъсиятлардан поклаш учун мусибатлар билан синайман. Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар ёки ундан ҳам зиёда қилиб яхшиликлар бераман. Борди-ю ким бир гуноҳ иш қилса, ўша ёмон иши учун бир жазо бераман ёки кечиб юбораман. Бандаларимга онанинг фарзандига бўлган меҳр-шафқатидан ҳам кўра меҳрибонроқман".

Юрак уриб турар, ҳаёт давом этар экан тавба қилишга шошилайлик.
Тавба – Аллоҳнинг раҳматидир. Аллоҳ Ўзига истиғфор этишга амр қилибдики, демак албатта, бизни мағфират этади.
Дуоларимизни қабул этади, шунинг учун Ўзига дуо қилишга буюрган.Бандам ҳузуримга Ер юзини гуноҳга тўлдириб келса ҳам унинг гуноҳларини кечиб юбораман.


Даврон НУРМУҲАММАД

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа) 

17.10.2025   11   1 min.
Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа) 

Мадинада ибодат ва зиёратни адо этган зиёратчиларимиз Зулҳулайфада умрани ният қилиб, “Лаббайка”ни айтиб, Маккаи мукаррамага йўл олдилар.


Сафар давомида гуруҳ раҳбарлари – тажрибали имомлар маънавий суҳбатлар ўтказишди, зиёратчилар эса дуо ва зикрлар билан машғул бўлдилар.


Маккага етгач, улар “Аллоҳнинг меҳмонлари” сифатида илиқ кутиб олинди. Меҳмонхонага жойлашгач, улар учун тайёрлаб қўйилган кечки овқатни тановвул қилдилар. Сўнгра умра амалини бажариш учун Байтуллоҳ сари йўл олишди. 


Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг ибодатларини қабул этсин, барчамизга Байтуллоҳ ёнида дуо қилиш насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа)  Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа)  Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа)  Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа)  Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа)  Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа)  Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа)  Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа)  Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа)  Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа)  Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа)  Маккада зиёратчиларимиз эҳтиром ила кутиб олинди (фотолавҳа) 
Дунё янгиликлари