Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Август, 2026   |   11 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:16
Қуёш
05:41
Пешин
12:25
Аср
17:11
Шом
19:13
Хуфтон
20:34
Bismillah
24 Август, 2026, 11 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

“Қуръон ва тажвид” курслари ўқитувчилари учун маҳорат дарси

29.01.2026   13515   1 min.
“Қуръон ва тажвид” курслари ўқитувчилари учун маҳорат дарси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан мамлакатимиздаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари фаолиятини такомиллаштириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


Шу мақсадда “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими томонидан ўқитувчи ва масъул ходимлар учун маҳорат оширишга қаратилган туркум онлайн дарслар ташкил этилган эди. Жорий йилнинг 28 январь куни мазкур силсилавий дарсларнинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди.


Zoom платформаси орқали ташкил этилган машғулотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Элёр Алимқулов иштирок этдилар. Улар соҳа мутахассисларига таълим сифатини ошириш ва иш жараёнини тўғри ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар бердилар.


Дарснинг асосий қисмида бўлим бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум “Қуръони карим шафоати” китоби асосида илмий маъруза қилди. Таъкидлаш жоизки, келгусида дарсларда фаол иштирок этган ва билимларини муваффақиятли намойиш қилган тингловчиларга ушбу китоб бўйича махсус ижоза берилиши режалаштирилган. 

AlQuranuz

 

“Қуръон ва тажвид” курслари ўқитувчилари учун маҳорат дарси “Қуръон ва тажвид” курслари ўқитувчилари учун маҳорат дарси
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

24.08.2026   1946   1 min.
Ўзбекистон Президенти Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф хайрли амалдан – Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

Мажмуа ислом оламининг улуғ қадамжоларидан бири ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳ Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган бўлиб, бугунги кунда мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ва сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари