Навоий шаҳрида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун 16-сонли давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотидаги ногиронлиги бўлган болалар учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилоят вакиллиги ҳомийлиги билан янги спорт зали қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилоят вакиллиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилояти бошқармаси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси вакиллари, Навоий гарнизони ҳарбийлари иштирок этди.
Мазкур жисмоний-соғломлаштириш мажмуаси алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун даволаш-гимнастика машғулотларини олиб бориш, уларни ҳам жисмоний, ҳам руҳий ривожланишишга, зарур бўлган кўникмаларни эгаллашга имконият яратди.
Маълумот ўрнида ушбу масканда бугунги кунда 108 нафар болажон таълим-тарбия олиб келмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар бўлими томонидан отинойилар иштирокида “ZООМ” платформаси орқали ўқув семинарлари ўтказиш йўлга қўйилди. Бунда ақида, фикҳ, сийрат, ҳадис, мавлид ва жаноза масалалари тўғрисида тушунчалар бериб борилади.
Бугун, 29 январ куни тизимда фаолият олиб бораётган отинойилар учун Ақида ва фикҳ фанлари доирасида ўқувлар бошланди. Икки мингдан зиёд тингловчи қатнашган, “Ислом шариатида поклик масалалари” деб номланган илк машғулотни "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси катта ўқитувчиси Одинахон Муҳаммад Юсуф ўтказди.
Ўқув машғулотларини Фатво маркази мутахассислари, “Имом Бухорий” номидаги Тошкент ислом институти ва "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси катта ўқитувчилари олиб бориши режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати