Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Январ, 2026   |   3 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:20
Қуёш
07:43
Пешин
12:40
Аср
15:45
Шом
17:31
Хуфтон
18:47
Bismillah
22 Январ, 2026, 3 Шаъбон, 1447
Мақолалар

Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови

06.12.2024   6606   5 min.
Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови

Тарихга назар солсак, ҳар бир халқнинг асрлар давомида шаклланган ма’навий-ахлоқий қадриятлари ва инсоннинг табиий ҳуқуқлари цивилизация жараёнлари натижаси Конституция шаклига келганини ко‘рамиз. Узоқ асрлар давомида башарият минг-минглаб қоидалар ва низомлардан жамият учун асосийларини ва о‘та муҳимларини танлаб олди. Айнан ана шу танлаб олинган қоидалар муайян мамлакатнинг Конституциясини яратилишига пойдевор бо‘либ хизмат қилади.

Ҳар бир давлатнинг о‘з Конституциясида баён этилган тушунчалар шу қадар аҳамиятлики, шу юртининг ҳеч бир аҳолиси уларсиз яшай олмайди, негаки инсоннинг ҳар куни дуч келадиган муаммоларни ҳал этишга қаратилган фаолияти мамлакат асосий қонунига киритилган бош г‘оялар, қоидалар ва моддаларга бог‘лиқдир. 

Шу нуқтаи назардан О‘збекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинган куннинг 25 йиллиги муносабати билан бо‘либ о‘тган тантанали маросимдаги нутқида “Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш ё‘лимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди. То‘ла ишонч билан айтиш мумкинки, О‘збекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бо‘лмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бо‘либ келмоқда”, дея Конституциянинг мамлакатимиз тараққиётидаги аҳамиятини алоҳида э’тироф этган. 

Жамиятдаги барча ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг негизи ҳар бир давлатнинг бош қомуси бо‘лмиш Конституцияга бориб тақалади. Шу ма’нода, давлатларнинг Конституциясини о‘қиш, о‘рганиш баробарида уларнинг ички қонунчилик тузуми, ҳуқуқ муносабатлари, мамлакатдаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, ҳуқуқий муносабатлар ҳақида тасаввурга эга бо‘лиш мумкин.

Хусусан, та’лим соҳасини олиб қарайдиган бо‘лсак, О‘збекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида ҳар ким та’лим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, давлат узлуксиз та’лим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат та’лим ташкилотлари ривожланишини та’минлаши, мактабгача та’лим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши, бепул умумий о‘рта та’лим ва бошланг‘ич профессионал та’лим олишни кафолатлаши, умумий о‘рта та’лим мажбурийлиги, мактабгача та’лим ва тарбия, умумий о‘рта та’лим давлат назоратида эканлиги, шунингдек, та’лим ташкилотларида алоҳида та’лим эҳтиёжларига эга бо‘лган болалар учун инклюзив та’лим ва тарбия та’минланиши кафолатланади. Бундан ташқари, О‘збекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида эса фуқаролар давлат та’лим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий ма’лумот олишга ҳақли экани мустаҳкамланган. Шу боис, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Президентлик фаолиятининг илк кунларидан бошлаб узлуксиз та’лим тизимининг ҳар бир босқичида сифат ко‘рсаткичини янада яхшилаш масаласига алоҳида э’тибор қаратиб келмоқда. Бу са’й-ҳаракатлар замирида Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришдек буюк вазифалар стратегик мақсад қилиб қо‘йилган. 

“О‘збекистон – 2030” тараққиёт стратегиясида ҳам биринчи устувор ё‘налиш айнан та’лим соҳасига қаратилгани мамлакатимизни ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқиш, юқори салоҳиятли кадрлар авлодини шакллантириш, ҳар бир инсонга о‘з салоҳиятини ро‘ёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттиришга хизмат қилади. 

Ушбу устувор ё‘налишда мактабгача та’лим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг то‘лиқ қамровини та’минлаш, умумий о‘рта та’лим тизимида “Та’лим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш, умумий о‘рта та’лим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, умумий о‘рта та’лимни ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш, профессионал та’лим тизимини ривожлантириш орқали о‘қувчиларни замонавий билим ва ко‘никмаларга о‘ргатиш, олий та’лим билан қамровни кенгайтириш, олий ма’лумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш талаб этилади.

Шунингдек, олий та’лим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник та’минотини мустаҳкамлаш, фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги ё‘налишлар билан бойитиш, иқтисодиётнинг энг тез о‘сиб бораётган ё‘налишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, “корхона – олийгоҳ – илмий ташкилот” кластер тизимини жорий этиш, ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қо‘ллаб-қувватлаш, барча ё‘налишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қо‘ллаб-қувватлаш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини раг‘батлантириш назарда тутилади.

Шу билан бирга, фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга о‘қитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бо‘йича касбий ко‘никма ва малакаларини ривожлантириш, ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига о‘қитиш тизимини яратиш, ёшлар о‘ртасида ИТ соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуг‘улланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш, Республикада спорт билан профессионал ва доимий шуг‘улланувчи ёшлар улушини ошириш, миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, о‘збек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини ко‘рсатишни ривожлантириш кабилар вазифа этиб белгилаб олинди. Бунда фуқароларнинг ҳар бири о‘зининг қобилияти ва қизиқишидан келиб чиқиб индивидуал ё‘налтирилган та’лим олиши ва бунда барча билан тенг имкониятларга эга бо‘лиши назарда тутилади.

Дилафруз Каримова,

О‘збекистон халқаро ислом академияси

“Ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ” кафедраси доценти

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу

21.01.2026   1247   4 min.
Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу, Қурайшнинг энг чиройли ёшларидан бири эди.

Мусъаб ибн Умайрга Аллоҳ гўзаллик ва зеҳн ато этган эди. У Қурайш ёшлари орасида ажралиб турарди. Расулуллоҳ у ҳақида бундай деганлар: “Маккада Мусъаб ибн Умайрдан кўра сочи чиройли, неъматда яшаган инсонни кўрмадим. У энг яхши кийимларни кияр, энг хушбўй атирларни сепар эди. Шу боис у Макканинг энг хушбўй ва энг гўзал кишиси сифатида танилган эди”.

Унинг онаси Ханнос бинт Молик деб аталган, Қурайшнинг энг бой аёлларидан эди. Ўғлига жуда қаттиқ эътибор берар, энг қиммат кийимлар билан безар эди. Одамлар Мусъабни шундай онаси борлиги учун ҳасад қилар эдилар. Аммо бу меҳр ва ғамхўрлик бир кунда зулм ва шафқатсизликка айланди.

Мусъаб ибн Умайр Расулуллоҳ нинг Арқам ибн Аби Арқам уйида Исломга даъват қилаётганларини эшитиб, у зотнинг олдиларига кирди ва Исломни қабул қилди. Онасини ва қавмининг ғазабидан қўрқиб, Исломини яширди. Уч йил давомида яширинча Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб юрди.

Бир куни онасига яқин кишилардан бири унинг Расулуллоҳ билан учрашиб юрганини кўриб, онасига хабар қилди. Ана шунда меҳр ғазабга айланди. Уни уйларидаги энг тор хонага қамашди, фақат тирик қолиши учун етарли овқат беришар, ҳар куни уни диндан қайтаришга уринишар эди. Аммо Мусъаб рози бўлмади.

Кейин азоб янада кучайди: уни деярли ҳар куни қаттиқ калтаклашар, онаси хизматкорларига уни уриб қонга белашни буюрар, сўнг тузалишига қўйиб, яна калтаклатар эди. Шунга қарамай, Мусъаб имонда собит қолди.

Онаси унинг сабрини синдириш учун одамлар олдида хорлашга қарор қилди. Уни бозорларга олиб чиқиб, қўйни судрагандек судраб юришни, кўз ўнгида қамчилашни буюрди. Бу ҳолат уч йил давом этди. Шу боис онаси Қурайшда энг қаттиққўл она сифатида танилди.

Ниҳоят, бир куни Мусъаб қочишга муваффақ бўлди ва Расулуллоҳ нинг ҳузурларига борди. Ана шу пайтда саҳобаларга Ҳабашистонга ҳижрат қилиш амри берилган эди. Мусъаб биринчи ҳижрат қилганлар орасида бўлди.

Кейин Маккага қайтди, онаси билан учрашмасликка ҳаракат қилди. Сўнг яна Ҳабашистонга иккинчи бор ҳижрат қилди.

Расулуллоҳ Ансорлар билан байъат қилганларини эшитгач, Маккага қайтди. Бу сафар онаси уни тўсиб чиқди. Аммо Мусъаб унга: Аллоҳга қасам, агар яна шундай қилсангиз, мени қамашга уринаётган ҳар кимни ўлдираман, деди.

Онаси унинг қатъиятини кўриб, қўйиб юборди ва: Бор, энди мен сенинг онанг эмасман, деди.

Мусъаб кетишидан олдин онасининг қўлларини ўпиб: «Онажон, мен сизга меҳрибонман ва маслаҳатчингизман. Илтимос, “Лаа илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ” деб гувоҳлик беринг», — деди.

Онаси эса кибр билан: Юлдузларга қасам, сенинг динингга кирмайман, деди.

Мусъаб онасидан айрилди, қалби парчаланган ҳолда кетди.

Ансорлар Расулуллоҳ га ёзиб, Ислом Мадинада ёйилаётганини, уларга таълим берувчи бир зот юборишни сўрашди. Расулуллоҳ Мусъаб ибн Умайрни танладилар. У Исломнинг биринчи элчиси бўлди.

Унинг қўли билан Саъд ибн Муоз, Саъд ибн Убода, Асъад ибн Зурора каби улуғ саҳобалар Исломни қабул қилди. Минглаб инсонлар унинг даъвати билан мусулмон бўлди.

Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ айтади: Ансорлар орасида Мусъаб ибн Умайрнинг қўлида шунчалик кўп инсон Исломга кирдики, деярли бутун Мадина унинг даъвати билан мусулмон бўлди.

У Мадинада жамоат билан биринчи жума намозини ўқиган зот эди.

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Уҳуд жангида шаҳид бўлди. У байроқдор эди. Ўнг қўли кесилди — чап қўли билан байроқни ушлади. Чап қўли ҳам кесилди — байроқни кўкрагига босиб турди. Ниҳоят, кўкрагидан найза билан яраланиб шаҳид бўлди.

Расулуллоҳ уни кўриб қаттиқ йиғладилар ва жуда қаттиқ ғам чекдилар.

Аллоҳ ундан рози бўлсин.

 

Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ

Мақолалар