Шу йилнинг 20 январь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров, туман ҳокими Ш.Раҳмонов, шаҳар ва туман имом-хатиблари, "Ҳаж – 2025" зиёратчилари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбир доирасида кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, беморлар зиёрат қилинди, маънавий қўллаб-қувватлаш ва дуолар етказилди. Шунингдек, айрим фуқаролар билан тарбиявий суҳбатлар ўтказилди.
Йиғилиш якунида масжидларда маънавий-маърифий маърузалар қилинди, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида дуолар қилинди. Туман ҳокими амалга оширилаётган эзгу ишларга юксак баҳо берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати
«Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.
Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.
Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати