Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Март, 2026   |   21 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:26
Қуёш
06:44
Пешин
12:38
Аср
16:38
Шом
18:28
Хуфтон
19:39
Bismillah
10 Март, 2026, 21 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

21.01.2026   7391   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Жиззах вилояти Бахмал туманидаги “Новқа ота” жоме масжиди имом-хатиби Шароф домла Азимовнинг волидаи муҳтарамалари Бахмал ҳожи онанинг вафоти муносабати билан таъзия билдиради. 
 

Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олиб, иймон ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!


Ҳақ таоло марҳуманинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила мукофотласин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига хусусан, Шароф домла  Азимовга ҳамдардлик билдирамиз.


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг». 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хорижда юртдошлар иштирокида ўтказилаётган ифторликлар географияси тобора кенгаймоқда

10.03.2026   140   1 min.
Хорижда юртдошлар иштирокида ўтказилаётган ифторликлар географияси тобора кенгаймоқда

Хориждаги элчихона ва консуллик идоралари томонидан чет элдаги ватандошлар иштирокида муқаддас Рамазон ойи муносабати билан кўплаб саховат тадбирлари ўтказилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Меҳр-шафқат, бағрикенглик ва саховат ойи доирасида ўтказилаётган мазкур маънавий-маърифий учрашувлар ва ифторликлар хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш, уларга миллий-диний қадриятларни етказиш мақсадида ташкил этиляпти.

“Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида ўтказилаётган хайрли тадбирлар хорижда меҳнат қилаётган, таълим олаётган ва доимий яшаб келаётган юртдошларни бир даврага бирлаштириш имконини бермоқда.

Учрашувларда ватандошларимизга Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, ислом дини арконлари, муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш, ёшларни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш каби масалаларда кенг тушунча берилмоқда.

Маданий-маърифий тадбирларда давлатимиз томонидан юборилган диний уламолар ҳам қатнашиб, ҳамюртларимизга ислом динининг ҳақиқат, эзгулик, адолат, хайрихоҳлик, бағрикенглик борасидаги аҳамияти, миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимиз, диний маълумотлардан фойдаланиш манбалари, ёшлар онгини заҳарлашга қаратилган ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик каби масалаларда фикр юритмоқда.

Бугунги кунгача, Токио, Лондон, Доҳа, Жидда, Чонгжу, Вашингтон, Нью-Йорк, Нью-Жерси, Филадельфия, Анқара, Истанбул, Чанқай, Карабюк, Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Кемерово, Екатеринбург, Владивосток, Хабаровск, Калининград, Ростов-Дон, Иркутск, Қоҳира, Прага, Куала-Лумпур, Боку каби йирик шаҳарларда ифторлик тадбирлари юқори даражада ташкил этилди.

Чет элдаги элчихона ва консуллик идоралари Рамазон ҳайити байрамигача яна кўплаб шаҳарларда миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ватандошлар иштирокида ана шундай учрашув ва ифторликлар ўтказишни режа қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Хорижда юртдошлар иштирокида ўтказилаётган ифторликлар географияси тобора кенгаймоқда Хорижда юртдошлар иштирокида ўтказилаётган ифторликлар географияси тобора кенгаймоқда Хорижда юртдошлар иштирокида ўтказилаётган ифторликлар географияси тобора кенгаймоқда Хорижда юртдошлар иштирокида ўтказилаётган ифторликлар географияси тобора кенгаймоқда
Дунё янгиликлари