Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Декабр, 2024   |   24 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:22
Қуёш
07:47
Пешин
12:28
Аср
15:18
Шом
17:02
Хуфтон
18:22
Bismillah
25 Декабр, 2024, 24 Жумадул сони, 1446

"Одамларни кўзига ёш, қалбига хурсандчилик келтиргани Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ташкил қилиниши бўлди. Бу – Инсоф агентлиги"

13.12.2024   1806   1 min.

Видеолавҳалар
Бошқа мақолалар

Набавий қайтариқлар (3 қисм)

25.12.2024   799   1 min.
Набавий қайтариқлар (3 қисм)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтардилар:

  1. Қуёш чиқаётганда, токи найза бўйи кўтарилмагунча ва асрдан сўнг токи қуёш ботгунга қадар намоз ўқишдан қайтардилар.
  2. Ҳажр (аразлашиш)дан қайтардилар. (Яъни, мусулмонни бошқа мусулмон биродаридан ҳажр қилишидан қайтардилар).
  3. Янги тиллани эски тиллага сотишдан қайтардилар.
  4. Сочни баъзи ерини олдириб, баъзи ерини қолдиришдан қайтардилар.
  5. Ўғрилашдан, ҳазфдан (кўрсаткич бармоқлари орасига тошчани яшириб отишдан) қайтардилар.
  6. Ўлганларни сўкишдан қайтардилар.
  7. Итга нарх қўйиш, сотишдан қайтардилар. (Изоҳ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ манфаати бўлганларини сотса бўлади деганлар. Баъзи уламолар фақат ов итларини сотиш жоиз деганлар).
  8. Мешнинг оғзидан сув ичишдан қайтардилар.
  9. Закарни ўнг қўл билан ушлашдан қайтардилар.
  10. Ўнг қўл билан истинжо қилишдан қайтардилар.
  11. Аёлларни жанозага эргашишдан қайтарганлар.