Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.
Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда:
– Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;
– Эмлаш ишлари олиб борилди;
– Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;
– Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;
– Ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:
– "Ҳаж – буюк ибодатдир" қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагич.
Айни пайтда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж амаллари бўйича суҳбатлар олиб бормоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Жума куни асрдан кейин дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни ўн икки соатдир. Ундан қайси соатда мусулмон Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ таоло унга ўша нарсани беради. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар", деганлар.
Солиҳлардан бири айтади: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверди. Ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим".
2. Ифтор вақтида дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Рўзадорнинг ифтор вақтида қилган дуоси қайтарилмайди".
Бугун асрдан кейин ва шом вақтида дуоларингиз қабул бўладиган 2 имкониятни ўтказиб юборманг.