Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Декабр, 2025   |   12 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:31
Пешин
12:18
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
03 Декабр, 2025, 12 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Андижонда диний соҳа ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

27.08.2025   6118   1 min.
Андижонда диний соҳа ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллик байрами муносабати билан тизимдаги диний соҳа ходимлари ўртасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида жорий йилнинг 24 август куни “Футбол” мусобақаси ўтказилди.
 

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов сўзга чиқиб, юртимиз истиқлол айёми муносабати билан ўтказилаётган беллашувнинг аҳамияти ҳақида нутқ сўзлади ва иштирокчиларга омад ҳамда зафарлар тилади.


Беллашув диний соҳа ходимларининг ақлий ва жисмоний фаоллигини ошириш, жамоавий ҳамфикрликни қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти тавсияси асосида ташкил этилди.


Вилоят шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган жамоалар ўртасидаги мусобақа қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди.


Мусобақа якунида Андижон шаҳар жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, ғолиблар ва турли йўналишларда ўз маҳоратларини намоён этган иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилоят вакиллигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Вакиллик матбуот хизмати

Андижонда диний соҳа ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Андижонда диний соҳа ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Андижонда диний соҳа ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Андижонда диний соҳа ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Андижонда диний соҳа ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Андижонда диний соҳа ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Андижонда диний соҳа ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Андижонда диний соҳа ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Андижонда диний соҳа ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Видеолар

Набийга қўшни қилувчи фазилат

03.12.2025   58   1 min.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

МУФТИЙ МИНБАРИ