Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Декабр, 2025   |   12 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:31
Пешин
12:18
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
03 Декабр, 2025, 12 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди

10.10.2025   5186   1 min.
Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди

Жорий йил 10 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов бошчилигида идора ходимлари ҳамда тошкент шаҳри имом-хатиблари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейида бўлдилар. 
Диний соҳа ходимларига прокуратура тизимининг ҳам шонли тарихи, ҳам собиқ мустабид тузумнинг қатағон сиёсати давридаги қонли ўтмиши билан яқиндан танишдилар.
Музей 7 бўлимдан иборат. Унинг фондида 5 мингга яқин ҳужжат, 7 мингдан ортиқ фото ва видеоматериаллар, 2 мингга яқин экспонат жамланган. 36 та асосий экспозиция стендлари жойлашган. Уларда Марказий Осиё ҳудудида илк давлатлар шаклланишидан бошлаб то ҳозирги кунгача бўлган даврни қамраб олган прокуратура тарихи акс этган. 

Музейнинг “Янги Ўзбекистон прокуратураси фаолияти” номли бўлимидан сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан прокуратура соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумот берувчи экспонатлар жой олган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди Диний соҳа ходимлари прокуратура музейида бўлишди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда

03.12.2025   275   1 min.
Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда

Хорижий давлатларга ишлаш, малака ошириш ёки ўқиш мақсадида бўлиб турган ватандошлар ҳолидан хабар олиш, диний-миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва она Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш каби хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунларда бир гуруҳ тажрибали уламо ва имом домлалар Жанубий Кореяда хизмат сафарини давом эттирмоқда. Жумладан, Фатво маркази бош мутахассиси Саиджамол Масайитов, Тошкент шаҳридаги “Оқ уй” масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжонов, "Абу Сахий” масжиди имом-хатиби Зиёвуддин домла Мирсодиқов, Наманган шаҳридаги “Саид Азим Хўжа” масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур домла Насриддинов ва Бухоро вилояти Ромитан тумани бош имом-хатиби Отабек домла Раҳимов ватандошлар билан мулоқотлар қилмоқда. Ушбу сафарда Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Беҳзод Соипов ҳамроҳлик қилмоқда. 

Имом-хатиблар Жанубий Кореядаги бир неча масжидларда юзлаб ҳамюртларимизга ҳалол ризқ топишнинг фазилатлари, ёт ғоялардан сақланиш, юртга садоқат, ота-онага ҳурмат, фарзанд тарбияси, омонатга риоя қилиш каби мавзуларда маърифий суҳбатлар ўтказишмоқда. 

Ватандошларимиз бундай эътибор ва манфаатли маърузалардан мамнун бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда Жанубий Корея сафари: Хориждаги ватандошларга маърифий суҳбатлар қилинмоқда
Ўзбекистон янгиликлари