Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Декабр, 2025   |   17 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:11
Қуёш
07:36
Пешин
12:20
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
08 Декабр, 2025, 17 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитиш истиқболлари муҳокама қилинди

13.10.2025   6953   1 min.
Диний таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитиш истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент ислом институтида “Диний таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитишнинг истиқболлари” мавзусида оффлайн-онлайн шаклда йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари М.Муҳаммадсиддиқов раислигида ўтган йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси М.Насриев, институт ректори У. Ғафуров ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.

Йиғилишда диний таълим муассасаларида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишнинг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.

Ҳозирда диний таълим муассасаларида 111 нафар ижтимоий фанлар ўқитувчиси фаолият юритиб, 2025–2026 ўқув йилида фанларга тегишли йўналишдаги малакали педагоглар жалб қилинди.

Сўзга чиққанлар, фан-мутаносибликни таъминлаш ва кадрлар базасини такомиллаштириш, илмий даражали педагогларни методик раҳбар сифатида жалб этиш, ижтимоий фанларни исломий қадриятлар билан уйғун ҳолда ўқитиш, интерактив ва ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, фанлар бўйича ягона компетенция моделини ишлаб чиқиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларни замон талабларига мослаштириш, талабаларда ватанпарварлик, фуқаролик жамияти ва динлараро бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлаш каби масалаларга тўхталиб, фикр ва таклифларини билдирди.

Йиғилиш якунида ижтимоий фанларни ўқитишда илмийлик ва тарбиявий самарадорликни янада ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Т.Азимов

Диний таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитиш истиқболлари муҳокама қилинди Диний таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитиш истиқболлари муҳокама қилинди Диний таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитиш истиқболлари муҳокама қилинди Диний таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитиш истиқболлари муҳокама қилинди
Янгиликлар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди

07.12.2025   7988   1 min.
Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 615 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 220 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 123 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 97 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 175 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 9 нафарини чет эл фуқаролари, 29 нафарини аёл, 23 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 264 нафарини ёшлар (шулардан, 2 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Манба

МАҚОЛА