1447/2026 йилги ҳаж мавсумида хизмат кўрсатишни мақсад қилган умумий овқатланиш муассасаларини Макка ҳокимияти рўйхатга олишни бошлади.
Рўйхатга олиш жараёни октябр ойининг охирларида бошланди — бу эса келгуси йилги ҳаж мавсумига тайёргарлик расман йўлга қўйилганини англатади.
Макка ҳокимияти зиёрат мавсуми давомида муқаддас шаҳар ҳудудидаги барча овқатланиш фаолиятини назорат қилади.
Барча муассасалардан соғлиқ ва сифат стандартларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.
Рўйхатдан ўтган пудратчилар ва "кетринг" фирмалари ҳаж мавсуми бошлангунга қадар ўз ишларини режалаштириш, таъминот манбалари ва ходимларни ўқитиш учун етарли вақтга эга бўладилар.
Т.Азимов тайёрлади
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Нуҳ алайҳиссалом бор йўғи тўрт калимадан иборат дуо билан Ер куррасини сувга ғарқ қилдилар:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” (Қамар сураси, 10-оят).
Сулаймон алайҳиссалом эса, бор йўғи учта калимадан иборат дуо билан Ер юзига ҳукмрон бўлдилар:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!” (Сод сураси, 35-оят).
Демак, бирор нарсага эришмоқ, таъсир этмоқ, асар қолдирмоқ учун узундан узоқ дуога ҳожат йўқ экан. Бор йўғи, Аллоҳга ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ