Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Январ, 2026   |   12 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:14
Қуёш
07:36
Пешин
12:41
Аср
15:56
Шом
17:42
Хуфтон
18:57
Bismillah
31 Январ, 2026, 12 Шаъбон, 1447

Иордания Вақф вазирлиги билан ҳамкорлик ривожланади

26.11.2025   60551   1 min.
Иордания Вақф вазирлиги билан ҳамкорлик ривожланади

Шу йил 25 ноябрь куни Аммон шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Аҳмад Муслим ал-Халояла жаноблари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мулоқот ўтказдилар.

Учрашувда икки давлат раҳбарлари саъй-ҳаракатлари билан диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат вақф муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва диний таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга эришилаётгани эътироф этилди.

Шунингдек, музокараларда ўзбекистонлик мутахассислар вақф йўналишида замонавий малака ва кўникмаларга эга бўлишида алоқаларни ўрнатиш ҳамда муштарак илмий лойиҳаларни амалга ошириш, вақф мулкларини бошқариш бўйича мавжуд тажрибани ўрганиш мақсадида Иорданияда малака оширишларини йўлга қўйиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, учрашувда қуйидаги натижаларга эришилди:

- Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Вақф” хайрия жамоат фонди мутахассисларининг Иорданияда малака ошириш курслари ҳамда амалиёт ўташларини яқин ойларда ташкил этиш;

- Вақф мулкларини тасарруф этишдаги илғор ва замонавий тажрибаларни ўрганиш учун “Вақф” хайрия жамоат фонди мутахассисларини яқин кунларда Иорданияга ишчи сафарларини уюштириш;

- Иорданиялик профессор олимлар томонидан вақф мулклари тартиблари, тарихи, бугуни ва истиқболлари тўғрисида касб-маҳорат машғулотлари ўтказиш кабиларга келишилди.

Маълумот ўрнида, Иордания Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазирлиги вақф мулклари, зиёратгоҳлар, хайрия фондларини бошқариш, ҳаж, умра сафарларини ташкил этиш, масжидлар, имомлар фаолиятини юритиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, диний таълим, Қуръони каримни курслари, Мусҳафлар чоп этиш ва жума тезисларини ёзиш каби фаолият турларига бошчилик қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Иордания Вақф вазирлиги билан ҳамкорлик ривожланади Иордания Вақф вазирлиги билан ҳамкорлик ривожланади Иордания Вақф вазирлиги билан ҳамкорлик ривожланади Иордания Вақф вазирлиги билан ҳамкорлик ривожланади Иордания Вақф вазирлиги билан ҳамкорлик ривожланади Иордания Вақф вазирлиги билан ҳамкорлик ривожланади Иордания Вақф вазирлиги билан ҳамкорлик ривожланади Иордания Вақф вазирлиги билан ҳамкорлик ривожланади Иордания Вақф вазирлиги билан ҳамкорлик ривожланади
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жалолиддин домла фахрий профессор унвонига сазовор бўлди

30.01.2026   1239   1 min.
Жалолиддин домла фахрий профессор унвонига сазовор бўлди

#Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кенгаши қарорига кўра, Тошкент шаҳридаги Новза жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов «Ижтимоий-маънавий тарбия назарияси» ихтисослиги бўйича фахрий профессор илмий унвони билан тақдирланди.
 

Устознинг динимиз соф таълимотини тарғиб этиш, ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш ҳамда илмий-маърифий фаолиятдаги кўп йиллик хизматлари юксак эътироф этилди.


Аллоҳ таоло Жалолиддин домлага ушбу унвонни муборак айлаб, илмий ва маърифий ишларида барака, соғлик ва муваффақият ато этсин. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Жалолиддин домла фахрий профессор унвонига сазовор бўлди Жалолиддин домла фахрий профессор унвонига сазовор бўлди
Ўзбекистон янгиликлари