Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Январ, 2026   |   12 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:14
Қуёш
07:36
Пешин
12:41
Аср
15:56
Шом
17:42
Хуфтон
18:57
Bismillah
31 Январ, 2026, 12 Шаъбон, 1447
Мақолалар

Масжидул ҳарамда елка очиқ ҳолда намоз ўқиш

27.01.2026   2695   1 min.
Масжидул ҳарамда елка очиқ ҳолда намоз ўқиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Мен умрада тавоф қилаётган эдим. Намоз вақти бўлганда сафга туриб, такбир айтилишини кутиб ўтирган эдик. Шунда масжид ходимларидан бири саф орасида айланиб юриб, елкаси очиқ одамларга елкангни ёп деган ишоралар қилди. Тавоф қилаётган одам елкаси очиқ бўлиши керакмасми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Тавофда ўнг елкани очиш фиқҳий китобларда изтибоъ дейилади. Яъни, умра ёки ҳаж амалларини бажараётган шахс эҳромга кириб, тавоф қилса, ридони ўнг елкасининг остидан ўтказиб, чап елкасига ташлаб олади. Бу амал кетидан саъй қилиш амали бўлган тавофда суннат ҳисобланади. Бундан маълум бўладики, изтибоъ амали (ўнг елкани очиб қўйиш) масжидга киришдан олдин, намоз ва саъй вақтида, шунингдек, ортидан саъй амали бўлмаган тавофларда суннат ҳисобланмайди.

Елка очиқ ҳолатда намоз ўқиш одатий эҳромсиз ҳолатда бўлгани каби эҳромда ҳам макруҳ саналади. Шунинг учун саволдаги каби тавоф қилиш асносида намоз вақти бўлиб қолса, елкалар ёпилиб, намозга киришилади. Намоздан кейин яна елкани очиб, тавофни давом эттиради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жалолиддин домла фахрий профессор унвонига сазовор бўлди

30.01.2026   1313   1 min.
Жалолиддин домла фахрий профессор унвонига сазовор бўлди

#Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кенгаши қарорига кўра, Тошкент шаҳридаги Новза жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов «Ижтимоий-маънавий тарбия назарияси» ихтисослиги бўйича фахрий профессор илмий унвони билан тақдирланди.
 

Устознинг динимиз соф таълимотини тарғиб этиш, ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш ҳамда илмий-маърифий фаолиятдаги кўп йиллик хизматлари юксак эътироф этилди.


Аллоҳ таоло Жалолиддин домлага ушбу унвонни муборак айлаб, илмий ва маърифий ишларида барака, соғлик ва муваффақият ато этсин. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Жалолиддин домла фахрий профессор унвонига сазовор бўлди Жалолиддин домла фахрий профессор унвонига сазовор бўлди
Ўзбекистон янгиликлари