Бугун, 27 январь куни, “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлимида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди. Машғулотни бўлим бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум олиб борди.
Дарсларда Тошкент Ислом институти ва “Кўкалдош” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари филиаллари ўқитувчилари ҳамда мазкур таълим даргоҳларининг устозлари иштирок этди.
Машғулот давомида ҳар бир тингловчининг азон ва иқома бўйича маҳорати якка тартибда тингланиб, зарур тавсиялар берилди. Якунлангач, иштирокчиларга азон ва иқома бўйича ижоза гувоҳномаларини топшириш режалаштирилган.
Al-Quran.uz
Инсонга етиши мумкин бўлган энг хатарли касаллик қайси? Сиз, саратон дейишингиз мумкин. Тўғри, Аллоҳ асрасин, у оғир дард ва мусибат. Инсон у хасталикдан вафот этиши мумкин ва агар мўмин бўлса, жаннатга эришади. Агар унда саратон касали бўлса, ёки юрак хасталиги бўлса, ёки жигар циррози бўлса, ёки буйрак етишмовчилиги бўлиши мумкин. Бу касалликларнинг бари хатарлидир. Унинг соҳиби бўлса ушбу касалликлар оқибатида вафот қилса, агар у мўмин бўлса, жаннатга киради.
Лекин инсонни абадий бахтсизликка элтувчи хасталик бор. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолодан ғафлатда бўлиш, Ундан узоқ бўлиш хасталигидир. Аллоҳ таоло айтади: “Роббингни эртаю кеч ичингда тазарру-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма” (Аъроф сураси, 205- оят).