muslim.uz

muslim.uz

Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан бевосита танишиш мақсадида Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев аҳолини турмуш тарзи ҳамда олиб борилаётган ислоҳатлар натижаси билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик кириш-чиқиш визаларини эндиликда 3 йилгача муддатда расмийлаштириш мумкин. Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик кириш-чиқиш визаларини эндиликда 3 йилгача муддатда расмийлаштириш мумкин.

Бунда виза учун 300 АҚШ доллари миқдорида тўлов ундирилади. Илгари ушбу визаларни узоғи билан бир йилгача бўлган муддатга расмийлаштирииш мумкин бўлган.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўзи бориб ўтказганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари этиб белгиланди (илгари бу учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз икки баравари миқдорида пул ундирилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 28−29 ноябрь кунлари Германия Федератив Республикаси пойтахти Берлин шаҳрида тўртинчи бор Немис Ислом анжумани ўтказилади (Deutsche Islam Konferenz). Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, бу сафар ўтказиладиган андуман бошқача шаклда ташкил этилади. Миграция масалалари бўйича федерал хизмат маълумотларига кўра, 2015 йилнинг декабрь ойида Германияда 4,4 миллиондан 4,7 миллион нафаргача мусулмонлар яшаган. Сўнгги уч йилда мамлакатга мусулмон давлатларидан катта миқдорда қочоқлар кириб келган. Германияда бугунги кунда уларнинг аниқ сони бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

2018 йилда ташкил этиладиган анжуманда 240 нафар иштирокчи қатнашади. Тадбирни Германия ички ишлар вазири Хорст Зеехофер очиб беради. Анжумандан кўзланган мақсад мусулмон мигрантларнинг немис жамиятига интеграциялашуви билан боғлиқ муаммоларга ечим топишдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

*****

Киши Қуръонни холис Аллоҳнинг розилигини, карамли юзини истаб, қалбидан тиловат қилса, уни тинглаётганлар бу тиловатдан таъсирланадилар.

Шайх Абдулбосит Абдуссамад раҳимаҳуллоҳ

*****

Донишманд қўли билан Ойга ишора қилганда, жоҳил бармоққа қарайди.

“Тарих мухрлаган сўзлар”

*****

Заковатли, ақлли инсонларни раҳбар қилиб тайинлансаю, уларга қиладиган ишларини биз ёзиб берсак, бу мантиқсизликдир. Биз уларни бизга нима иш қилишимизни айтиб, йўл-йўриқ кўрсатиб туришлари учун раҳбарликка тайинлаганмиз.

“Тарих мухрлаган сўзлар”

*****

Жоҳиллар ва аҳмоқлар ўзлари тушуна олмаган нарсаларнинг устидан куладилар.

Пифагор

*****

Тўқнашувлар икки хил бўлади:

  • Бири бошни очади (ёради);
  • Бири ақлни очади.

Аббос Маҳмуд Аққод

*****

Агар бир лаҳзалик ғазабингни боса олсанг, ўзингни юз кунлик надоматдан қутқарган бўласан.

“Тарих мухрлаган сўзлар”

*****

Ҳаётдаги муваффақиятсизлик сабабларидан бири – ҳамманинг диққат марказидаман, ҳамма мен билан оввора деб ўйлашингдир. Унутма, кўпчиликка сенинг қизиғинг йўқ.

“Тарих мухрлаган сўзлар”

*****

Яхши инсон бўлганинг учун ҳаммадан сенга адолат ила муомала қилишини кутишинг худди “Гўшт емайдиган вегетариан бўлганим учун ҳўкиз менга ҳужум қилмайди” деб ўйлашингга ўхшайди.

“Тарих мухрлаган сўзлар”

*****

Ҳар куни тонгда асло ғазабланмайман деб қарор қиламан. Кунимни бир муддат тинч ўтказаман. Кейин баъзи аҳмоқларга йўлиқиб қоламан. Улар эса менинг қароримни амри маҳол ишга айлантириб ташлашади.

“Тарих мухрлаган сўзлар”

*****

Ёлғонни фош этишнинг энг афзал қурилмаси – кунлардир.

“Тарих мухрлаган сўзлар”

*****

Муваффақиятли бўлмоқчи бўлсанг, битта қоидани ҳурмат қилишинг керак. Бу қоида: ЎЗИНГНИ АЛДАМА!

“Тарих мухрлаган сўзлар”

*****

Хатоларнинг энг оғири – ўзингни хатолардан пок деб билмоғингдир.

Томас Карлайл

*****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

 

Четверг, 29 Ноябрь 2018 00:00

"Мурувват карвони” Самарқандда

ЎМИ Матбуот хизмати

Top