Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Феврал, 2026   |   15 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:12
Қуёш
07:33
Пешин
12:42
Аср
16:00
Шом
17:46
Хуфтон
19:00
Bismillah
03 Феврал, 2026, 15 Шаъбон, 1447

Бир савол сўрасам: Шомдан кейин касал кўргани бориш мумкин эмас-ми?

26.01.2021   2490   1 min.
Бир савол сўрасам: Шомдан кейин касал кўргани бориш мумкин эмас-ми?

Яқинда шом намозидан кейин касал кўргани борган эдим. Беморнинг яқинлари шомдан сўнг касал кўрилмайди, деб мени беморнинг олдига қўйишмади. Яна сут, қатиқ каби оқликларни ҳам шомдан кейин олиб бўлмайди, деган гаплар ҳам бор… Шу тўғрими?

— Беморни зиёрат қилиш, уни кўришга бориш суннати муаккада ҳисобланади, ҳатто Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ вожиб ҳам деганлар. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Очни тўйдиринглар, беморни зиёрат қилинглар, асирни озод қилинглар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Касал кўришга бориш айнан бирор вақтга белгилаб қўйилмаган. Одамларнинг вақти ва беморнинг шароитига қараб зиёратга борилаверади.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким эрталаб касал кўргани борса, у билан бирга етмиш минг фаришта бирга боради ва кун ботгунича у учун истиғфор айтади. У жаннатда хурмо мевалари билан мукофотланади. Кун ботганидан кейин касал кўргани борган киши билан ҳам етмиш минг фаришта бирга боради ва тонг отгунча унга истиғфор айтади ҳамда у жаннатда хурмо мевалари билан мукофотланади” (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, кеча-ю кундуз беморларни зиёрат қилиш мумкин. Муҳими, беморга малол келадиган вақтда зиёрат қилмаса бас.

Сут, қатиқ каби оқликларни ҳам шомдан кейин олиб бўлмайди, деган гапларнинг динга умуман алоқаси йўқ. Асоси бўлмаган гаплардир.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда

02.02.2026   2916   1 min.
Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан азон ва иқома бўйича ижоза бериш анъанаси йўлга қўйилди. Мазкур хайрли ишнинг давоми сифатида 2026 йил 21 январдан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ўқитувчилари ҳамда олий ва ўрта ислом таълим муассасалари устозлари учун “Азон дарслари” ташкил этилди.


Бугун, 2 февраль куни “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлимида мазкур мутахассислар учун азон ва иқома бўйича навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди.


Машғулотлар бўлим бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум томонидан олиб борилмоқда.


Бугунги дарсларда Тошкент Ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари филиаллари ўқитувчилари ҳамда мазкур таълим даргоҳлари устозлари иштирок этдилар.

 

Дарс давомида ҳар бир тингловчининг азон ва иқома борасидаги маҳорати якка тартибда тингланиб, зарур тавсиялар берилди. Машғулотлар якунида тингловчиларга азон ва иқома бўйича ижоза гувоҳномалари топширилиши режалаштирилган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда Азон ва иқома бўйича амалий машғулотлар давом этмоқда
Ўзбекистон янгиликлари