Россия мусулмонлари диний жамоаси (РМДЖ) 25 ноябр ькуни барча конфессия ва миллатлардаги муҳожирлар учун федерал портални очади, деди РМДЖ раиси муфтий Альбир Крганов.
Islam.ru хабарига кўра, аввалроқ муфтий "РИА Новости" ахборот агентлигига муҳожирларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва маданий мослаштириш Федерал марказининг ташкил этилиши ҳақида маълумот берган эди. Улар учун ишонч телефони ҳам очиқ (8-800-550-32-03). Лойиҳа Россиянинг 18 ҳудудида амалга оширилмоқда.
"25 ноябрь куни турли хил долзарб иловалар билан ва бир неча тилда - рус, тожик, ўзбек ва қирғиз тилларида маълумот олиш имконияти билан росмигрант.рф янги ахборот портали ишга тушади ", - деди Крганов РФ Жамаотчилик палатасидаги учрашувда.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, ташкилот "Муҳожир алифбеси" номли китобларнинг сериясини чоп этишга ва ўқув видеоларини ёзиб олишга тайёрланмоқда.
"Лойиҳамиз бошлангандан бери мигрантлардан кўплаб мурожаатлар олдик, энди эса ҳар куни 40 тагача мурожаатларни қабул қиламиз. Биз нафақат маслаҳатлашиб, масалаларни масофадан туриб ҳал қиламиз, балки бевосита ўз қавмлармиз ва масжидларимизда ҳам ёрдам кўрсатамиз", - дея изоҳ берди муфтий.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бир таксичи юртидаги бир бой одамни манзилига етказди. Бой одам таблода кўрсатилган маблағни тўлади. У таксидан тушаётганида таксичи унга: “Биласизми, кеча ўғлингизни бир манзилга олиб бориб қўйгандим. У менга таблода кўрсатилганидан анча кўпроқ пул берди. Нега сиз ундан ҳам бой бўлатуриб бундай қилмадингиз?” деди.
Бой одам таксичига кулимсираб қаради: “Сиз нимани кутган эдингиз? Ўғлим отаси бой бўлгани учун шундай қилгандир, мен эса етим ўсганман”, деб тушиб кетди.
Ҳа, кимки ўз меҳнати билан даромад топса, уни қадрлайди. Кимгаки катта маблағ қийинчиликсиз келса, уни кераксиз ўринларга ҳам сарфлайди. Шундай экан, болаларимизга меҳнат билан эришишни ўргатсак, улар тўғри тасарруфни ўзлари ўрганиб олади.
Акбаршоҳ Расулов