Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Феврал, 2026   |   15 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:12
Қуёш
07:33
Пешин
12:42
Аср
16:00
Шом
17:46
Хуфтон
19:00
Bismillah
03 Феврал, 2026, 15 Шаъбон, 1447

Олий диний таълим муассасасига қабул эълон қилинади

06.11.2018   8519   1 min.
Олий диний таълим муассасасига қабул эълон қилинади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби очилиши муносабати билан 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади. Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади.
Мактабга 2018/2019 ўқув йилида 10 та талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари танлов асосида саралаб олинади.
Ҳадис мактабига қабул 2018 йилнинг 8 ноябридан 15 ноябригача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади.
Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- Қабул ҳайъати раиси номига ариза;
- ўрта махсус ислом билим юртини тугатганлиги ҳақида ҳужжатнинг (диплом) асл нусхаси;
- 086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома;
- паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
- 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
- яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома;
- ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли).

Ҳужжатлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси 18-берк кўчаси 47-уй. Мурожат учун телефон: (71) 227-42-37.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Халқаро илмий-амалий семинар ўз ишини бошлади

03.02.2026   943   1 min.
Халқаро илмий-амалий семинар ўз ишини бошлади

Бугун Халқаро исломшунослик академиясида “Инсоний биродарлик ва динлараро мулоқот – халқаро ҳамжиҳатлик омили” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар ўз ишини бошлади. Тадбирда UNESCO халқаро ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси UNESCO миллий комиссияси, Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари, таниқли олимлар, турли конфессия вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этмоқда.
 

Семинар БМТ Бош Ассамблеясининг 2010 йил 20 октябрдаги резолюциясига мувофиқ белгиланган “Динлараро ҳамжиҳатлик ҳафталиги” ҳамда 2020 йил 21 декабрда қабул қилинган резолюция асосида нишонланадиган “Халқаро инсоний биродарлик куни” муносабати билан ташкил этилди.


Тадбирлар ҳафталиги жорий йилнинг 3–5 февраль кунлари Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида “Инсоний биродарлик ва динлараро мулоқот – тинчлик ва барқарорлик омили” шиори остида ўтказилиши режалаштирилган. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Матбуот хизмати

Халқаро илмий-амалий семинар ўз ишини бошлади Халқаро илмий-амалий семинар ўз ишини бошлади
Ўзбекистон янгиликлари