Ўзбекистон Республикаси ўзининг тарихий қадамжолари, турли дин вакилларининг аҳил яшаши билан сайёҳлар орасида машҳур. Бироқ ушбу салоҳиятнинг ўзигина миллионлаб сайёҳларни мамлакатимизга жалб этиш учун етарли эмас. Буни Ўзбекистонга 2016 йилда 2 миллиондан ортиқ, 2017 йилнинг биринчи ярмида эса 1 миллион 125 минг нафар сайёҳнинг ташриф буюрганидан кузатиш мумкин.
Маълумотларга кўра, жаҳонда ислом динига эътиқод қилувчи 1,6 миллиард аҳоли истиқомат қилади, шундан қарийб 150 миллиони ҳар йили саёҳат қилади.
Мамлакатимизга ҳар йили 10 миллионга яқин сайҳларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун эса, Ўзбекистонда сайёҳларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда амалий ишлар амалга оширилмоқда. Ҳамёнбоп турар жойлар ва овқатланиш шаҳобчаларини қуриш, транспорт ҳаражатларини янада камайтириш, камчиқимликни хуш кўрувчи, исроф қилишни ёмон кўрувчи мусулмон кишини Ўзбекистонга чорлайди.
“Ҳалол саёҳат” бўйича “Crescent Rating” ташкилоти томонидан тузилган рейтингда Ўзбекистон 28 поғонани эгаллаган. Бу 2017 йилдаги ҳолат. Рейтингда мамлакатимизга “хавфсиз саёҳат” (84.0), “Ибодатхонага кириш эркинлиги” (80.0), “Овқатланиш имкониятлари ва кафолатлари” (70.0) йўналишларида юқори баҳоланган.
Бироқ, “Оилавий таътил” (44.4), “Сайёҳларнинг келиши” (21.2), “Аэропорт имкониятлари” (48.3), “Яшаш шароитлари” (33.2), “Коммуникация имкониятлари” (19.0), “Виза” (50.0), “Мусулмонлар учун имкониятлар” (25.0) йўналишида эса ўрта ва қуйи даражада баҳоланган.
Ушбу рақамларни яхшилаш учун эса қуйидаги фаолиятни амалга ошириш зарур:
- мусулмон мамлакатлари аҳолиси учун “ҳалол туризм” сайёҳлик тур-пакетларини тақдим қилиш;
- овқатланиш шоҳобчаларини “Ҳалол” сертификатлаш тизимини жорий этиш;
- оилавий саёҳат қилиш имконитларини яратиш;
- халқаро ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган аэропортлар имкониятини кенгайтириш ва уларнинг ҳар бирида намозхоналар ва ҳалол овқатланиш учун махсус жойлар ажратиш;
- Ҳалол меҳмонхона ва ҳалол меҳмон уйларини яратиш мақсадга мувофиқдир.
2018 йил якунлари бўйича ушбу рейтинг яхшиланишига умид бор, сабаби Ўзбекистон 7 мамлакат фуқаролари учун виза тизимини бекор қилди. Уларнинг кўпчилиги эса мусулмон мамлакатлар ҳичобланади. Зиёрат туризмини янада ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодиёти ва унинг равнақи учун ҳам муҳим ўрин тутади.
ЎМИ Матбуот хизмати
Ҳожат намози
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш эт, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Ё Арҳамар Роҳимийн”, десин”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти).
Аввобийн намози
Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракатдир. Аввал тўрт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб ўқилади.
Таҳажжуд намози
Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз “таҳажжуд намози” деб аталади. Шунингдек, бу намоз “қиём намози” деб ҳам аталади. Дастлаб бу намоз вожиб бўлган, кейин вожиблиги насх қилинган. Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади. Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир.
“Суннатга мувофиқ намоз ўқинг” китобидан олинди.