Покистон пойтахти Исломобод шаҳридаги “Аллома Иқбол” университетида “Рамазон рисоласи” мавзуида анжумани бўлиб ўтмоқда.
Мазкур анжуманда Покистон Халқаро Ислом университети Даъват академияси мудири, Профессор Суҳайл Ҳасан “Қуръони карим ва суннати набавийяга эргашиш – муваффақиятга эришиш йўли” мавзусида маъруза қилади.
Анжуманни ўтказишга мезбонлик қилаётган “Аллома Иқбол” университети мудири ўринбосари Сиддиқийнинг айтишича, мазкур “Рамазон рисоласи” мавзуидаги анжуманни ўтказишдан талабаларга Қуръони карим ва суннати набавийя кўрсатмаларни ўргатиш ва уларни кундалик ҳаётига татбиқ этишга қизиқтириш мақсад қилинган.
Маълум бўлишича, Исломободдаги “Аллома Иқбол” университетининг 44 та филиалида Рамазон ойи давомида Қуръони карим тиловати, Рамазонга оид маърузалар ва талабалар ўртасида турли мусобақалар ўтказилмоқда. Мазкур университет дунёдаги нуфузли Ислом университетларидан бири ҳисобланади.
Халқаро алоқалар бўлими ходими
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.
“Вақт ўғирлари” — бу инсоннинг вақтини беҳуда сарфлайдиган омилларни ифодаловчи тушунча. Вақтни ўғирловчи омиллар қуйидагилардан иборат:
1. Мобил телефон, телеканаллар, интернет ва кўнгилочар дастурлар.
2. Кечиктириш ва баҳона қилиш — энг машҳур ва энг зарарли одатлардан бири.
3. Мажбуран бир ишга киришиш
4. Руҳий кўтаринкиликнинг йўқлиги (истак, мотивация етишмаслиги).
5. Қўрқув.
6. Ишларнинг аҳамиятини фарқлай олмаслик.
7. Диққaтнинг тарқоқлиги.
8. “Йўқ” деёлмаслик — кўп вазифаларни қабул қилиб, вақтни бошқара олмай қолиш.
9. Кутилмаган чалғитувчилар — телефон қўнғироғи, фавқулодда ҳолатлар, тўсатдан келган дўст ваҳоказо.
10. Бир ишни такрор-такрор бошлаш — бирор ишни қилаётганингизда чалғиб бошқа ишга ўтиб кетиш ва яна аввалги ишга қайтиш.
11. Режанинг йўқлиги ёки ишларни нотўғри режалаштириш.
12. Тартибсизлик.
13. Самарасиз йиғилишлар.
14. Кутиш (биров билан учрашув белгилаганингизда ёки бир ишни бажаришини келишганингизда вақтида битирмай кечиктириши).
15. Ҳаддан ташқари кўп қоғозлар ва тартибсиз ҳужжатлар — бу иш столини ва диққатни эгаллаб олиб, вазифаларни мураккаблаштиради.
Доктор Мустафо Фиқийнинг
“Вақтни бошқариш” китобидан