Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров бошчилигида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, Боёвут туманида фаолият юритаётган имом-хатиблар “Ҳазрати Хизр” жоме масжидида жам бўлдилар.
Мазкур йиғилишдан кўзланган асосий мақсад жойлардаги масжидлар фаолияти билан яқиндан танишиш, кузатилинаётган камчиликларни бартараф этиш ва аҳолининг ичига кириб, соҳага доир муаммоларини бартараф этиш саналади.
Tavba.uz
#Хушхабар
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кенгаши қарорига кўра, Тошкент шаҳридаги Новза жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов «Ижтимоий-маънавий тарбия назарияси» ихтисослиги бўйича фахрий профессор илмий унвони билан тақдирланди.
Устознинг динимиз соф таълимотини тарғиб этиш, ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш ҳамда илмий-маърифий фаолиятдаги кўп йиллик хизматлари юксак эътироф этилди.
Аллоҳ таоло Жалолиддин домлага ушбу унвонни муборак айлаб, илмий ва маърифий ишларида барака, соғлик ва муваффақият ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати