Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Апрел, 2025   |   25 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:05
Қуёш
05:32
Пешин
12:26
Аср
17:11
Шом
19:15
Хуфтон
20:35
Bismillah
23 Апрел, 2025, 25 Шаввол, 1446

Ногиронлиги бўлган болажонларга спорт зал қурилиб берилди

05.12.2024   12752   1 min.
Ногиронлиги бўлган болажонларга спорт зал қурилиб берилди

Навоий шаҳрида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун 16-сонли давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотидаги ногиронлиги бўлган болалар учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилоят вакиллиги ҳомийлиги билан янги спорт зали қурилиб, фойдаланишга топширилди.


Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилоят вакиллиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилояти бошқармаси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси вакиллари, Навоий гарнизони ҳарбийлари иштирок этди.


Мазкур жисмоний-соғломлаштириш мажмуаси алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун даволаш-гимнастика машғулотларини олиб бориш, уларни ҳам жисмоний, ҳам руҳий ривожланишишга, зарур бўлган кўникмаларни эгаллашга имконият яратди.


Маълумот ўрнида ушбу масканда бугунги кунда 108 нафар болажон таълим-тарбия олиб келмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ногиронлиги бўлган болажонларга спорт зал қурилиб берилди Ногиронлиги бўлган болажонларга спорт зал қурилиб берилди Ногиронлиги бўлган болажонларга спорт зал қурилиб берилди Ногиронлиги бўлган болажонларга спорт зал қурилиб берилди Ногиронлиги бўлган болажонларга спорт зал қурилиб берилди
Бошқа мақолалар
Видеолар

Янги фармон диний-маърифий соҳа ривожига хизмат қилади

22.04.2025   1736   1 min.

Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Уйғун Ғафуров – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори

ВИДЕО