muslim.uz

muslim.uz

Коронавирус инфекцияси янги штаммининг аҳоли ўртасида тарқалиш хавфининг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тавсияларига асосан 2022 йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддатда барча олий (давлат, нодавлат, хусусий ҳамда хорижий филиаллар) ва профессионал таълим муассасалари дарс машғулотлари онлайн шаклда олиб борилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 3 та олий ва 10 та ўрта махсус диний таълим муассасаларида ҳам ўқув-машғулотлари онлайн тарзда юқори савияда ташкил этилган. Хусусан, барча диний таълим муассасалари замон талаблари даражасидаги ўқув ва техника воситалари, оптик толали интернет тармоқлари билан жиҳозланган.

Бугунги кунда барча диний таълим муассасаларида педагог-ўқитувчилар тасдиқланган дарс жадваллари асосида махсус ўқув хоналарда Zoom ва Telegram иловалари орқали видео ва аудио шаклда талабаларни масофадан туриб ўқитишмоқда.

Жорий йил 24-29 январь кунлари давомида диний таълим муассасаларида Zoom дастури орқали 228 та, Telegram иловасидан 503 та онлайн видео, 518 та аудио, 103 та офлайн видео дарслар олиб борилди. Шунингдек, 88 та маъруза матни ва 42 та слайд тайёрланди.

Диний таълим муассасаларидаги онлайн дарс жараёнларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда батафсил ёритиб борамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

 

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Тожиддинов Абдусамад

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси томонидан 100 дан ортиқ республика нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 2021 йилдаги фаолияти юзасидан тақдим этилган маълумотлар асосида баҳолаш ишлари амалга оширилди («Очиқлик индекси»ни аниқлашда фаол иштирок этган ННТларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин).

Баҳолаш натижасига кўра 2021 йил бўйича «Энг шаффоф нодавлат нотижиорат ташкилотлари топ – 20» рўйхати эълон қилинди.

Ушбу рўйхатга кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди 100 дан ортиқ республика ННТлар орасида “Энг шаффоф нодавлат нотижиорат ташкилот” сифатида биринчи ўринни эгаллади.

Аллоҳ таоло ушбу эътирофни “Вақф” фонди ва унинг яхшилик вa тaқво йўлидaги барча ҳaмкорларига муборак айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Янгиликлар

Top