ЖАННАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШ БАЁНИ
02 – يَرَاهُ الْمُؤْمِنُونَ بِغَيْرِ كَيْفٍ وَإِدْرَاكٍ وَضَرْبٍ مِنْ مِثَالِ
Маънолар таржимаси:
Мўминлар Уни (бандаларга маълум) қандайдир бир ҳолатсиз ҳамда бирор идрок қилишсиз, ва “зарбул масал”сиз кўрадилар.
Назмий баёни:
Мўминлар кўрарлар Уни шаклсиз
Ҳамда идроксизу, “зарбул масал”сиз.
Луғатлар изоҳи:
يَرَاهُ – феъл ва мафъул. هُ замир жумлада зикр қилинмаган Аллоҳ лафзига қайтади. Кўзланган маъно аниқ бўлгани учун зикр қилинмаган лафзга ҳам замир қайтарилган.
الْمُؤْمِنُونَ – жам музаккар солим. Фоилликка кўра раф бўлиб турибди.
بِ – “сабабия” маъносида келган жор ҳарфи.
غَيْرِ – ҳол бўлиб келган. Жор мажрур يَرَاهُ га мутааллиқ.
كَيْفٍ– Бу калима, аслида, ҳолатни сўраш учун ишлатилади. Масалан كَيْفَ رَأَيتَ فُلاَنًا (фалончини қандай ҳолатда кўрдинг?), дейилса, бунга жавобан “фалон жойда кўрдим”, “ўтирганини кўрдим”, “турганини кўрдим” каби жавоблар берилади. Нозим бу ерда бандалар Роббиларини ана шундай бандаларга хос сифатларсиз кўришларини баён қилган.
وَ – мутлақ жамлаш учун келтирилган атф ҳарфи.
اِدْرَاكٍ – идрок қилиш деганда бирор нарсанинг моҳиятини тўлиқ қамраб олиш тушунилади. Бу билан Нозим кўзлар Аллоҳ таолони идрок эта олмаслиги оятда баён қилинганига ишора қилган.
مِنْ مِثَالِ ضَرْبٍ – бу жумлада келган مِنْ зоида жор ҳарфидир. “Зарбул масал” деганда ақлан ҳис қилинадиган нарсани тасвирлаб бериш тушунилади. Нозим мўминлар Аллоҳ таолони қандай кўрганларини тасвирлаб бера олмасликларини ушбу калималар билан баён қилган.
Матн шарҳи:
Мўминлар жаннатга киргач, уларга кўзлар кўрмаган ва қулоқлар эшитмаган сон-саноқсиз неъматлар ато қилинади. Ўша неъматларнинг энг улуғи Аллоҳ таолога назар солиш ҳисобланади. Бундай улуғ бахтга муяссар бўлган бандалар Аллоҳ таолони кўрадилар. Ўший раҳматуллоҳи алайҳ мўминларнинг Аллоҳ таолони кўришлари қандай бўлиши ҳақида сўз юритиб, Уни шаклсиз, идроксиз ва бирор тимсолсиз кўришларини баён қилган. Шаклсиз ва тимсолсиз кўриш ҳақидаги сўз худди Сўфи Оллоҳёр бобомиз айтганлари кабидир:
Кўнгулда кечса, кўзга тушса ҳар шай
Эрур андин муназзаҳ Холиқи Ҳай[1].
Яъни инсоннинг кўнглида Аллоҳ таолонинг қандайлиги тўғрисида қандай фикр ўтса ўтсин, унинг кўзига қандай улуғвор нарса кўринса кўринсин, Аллоҳ таоло барчасидан бошқача бўлган, олий ва буюк Зотдир.
Идроксиз кўриш деганда эса кўрилган нарсани тасвирлаб бера олмайдиган, унинг қандайлигини тушунтириб бера олмайдиган ҳамда ёдида сақлаб қола олмайдиган даражада кўриш маънолари тушунилади. Шу маънода мўминлар Аллоҳ таолонинг жамолига шаклсиз, идроксиз ва бирор тимсолсиз равишда назар ташлайдилар. Бу ҳақида шундай хабар берилган:
﴿وُجُوهٞ يَوۡمَئِذٖ نَّاضِرَةٌ٢٢ إِلَىٰ رَبِّهَا نَاظِرَةٞ٢٣﴾
“У кунда чиройли юзлар бор. Ўз Роббисига назар солувчилар”[2].
Кофирлар эса ўша кунда Аллоҳ таолони кўришдан тўсиладилар. Бу ҳақида Қуръони каримда қуйидагича хабар берилган:
﴿كَلَّآ إِنَّهُمۡ عَن رَّبِّهِمۡ يَوۡمَئِذٖ لَّمَحۡجُوبُونَ١٥﴾
“Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсилурлар”[3].
“Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ушбу оятда мўминларнинг Аллоҳ таолони кўришларига далил бор”, – деган.
Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ: “Унинг душманлари тўсилган ва Уни кўра олмаганларидан кейин, Ўзининг дўстларига тажаллий (ўзини намоён) қиладики, У зотни кўрадилар”, – деган.
Бошқа бир ояти каримада кўзларнинг Уни идрок эта олмаслиги хабар берилган:
﴿لَّا تُدۡرِكُهُ ٱلۡأَبۡصَٰرُ وَهُوَ يُدۡرِكُ ٱلۡأَبۡصَٰرَۖ ﴾
“Кўзлар Уни идрок этмас. Кўзларни У идрок этар”[4].
Бу ояти кариманинг маъноси беш хил таъвил қилинган:
а) кўзлар олдиларидаги нарсаларни кўради. Кўзлар билан кўриладиган нарсалар орасида фазо бўлиши керак. Шу боис ўзларига жипс бўлиб турган нарсаларни кўрмайди. Агар кўзлар Уни кўрса, У чегараланиб қолиши лозим бўлиб қолади, шунинг учун кўзлар Уни кўрмайди;
б) эшитиш овозларни идрок этганидек, кўриш рангларни идрок этади. У зотни ранглар билан васф қилиш мумкин бўлмаганидек, кўриш билан ҳам васф қилиш мумкин бўлмайди.
Аллоҳ таолони кўришнинг ҳақ экани ҳадиси шарифларда ҳам баён қилинган.
عَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ البَجَليِّ قَالَ كُنَّا عِنْدَ النبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَنَظَرَ إِلَى القَمَرِ لَيْلَةَ البَدْرِ فَقَالَ إنَّكُمْ سَتَرَونَ رَبَّكُمْ كَمَا تَرَوْنَ هَذَا القَمَرَ لا تُضَامُّونَ في رُؤْيَتهِ فَإنِ اسْتَطَعْتُمْ أنْ لاَ تُغْلَبُوا عَلَى صَلاَةٍ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا فَافْعَلُوا. مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бизлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик, у зот тўлин ой кечасида ойга назар солдилар-да: “Сизлар яқинда Роббиларингизни бу ойни кўргандек кўрасизлар, Уни кўришда қийналмайсизлар, агар қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намозга куч сарфлашга қодир бўлсаларингиз, албатта, уни адо қилинглар”, – дедилар”. Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: “Уламолар айтадиларки, Аллоҳ таолони кўриш ҳақидаги сўзда бу икки намознинг зикр қилиниш сабаби шуки, намоз тоатнинг афзалидир. Қолаверса, бу икки намоз, (бомдод ва аср) фаришталар жамланиши, амалларнинг кўтарилиши каби фазилатлар билан бошқа намозлардан афзаллиги собит бўлган. Бу икки намоз намозларнинг энг афзали бўлганидан кейин уларни ўз вақтида адо этувчиларга энг афзал мукофот муносиб бўлади. Энг афзал мукофот эса Аллоҳ таолога назар солишдир”[7].
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Бу ойни кўргандек кўрасизлар” дейишлари кўриладиганни кўриладиганга ўхшатиш эмас, балки кўришни кўришга ўхшатишдир. Аллоҳ таолони кўришни ойни кўришга ўхшатишда икки хил маъно бор:
ЖАННАТДАГИ ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ
12 - فَيَنْسَوْنَ النَّعِيمَ اِذَا رَأَوْهُ فَيَا خُسْرَانَ أَهْلِ الاِعْتِزَالِ
Маънолар таржимаси:
Уни кўрган вақтларида неъматларни унутадилар, бас, эй (одамлар) мўътазилийларнинг адашишлари (дан эҳтиёт бўлинглар).
Назмий баёни:
Неъматлар унутилар Уни кўрсалар қачон,
Ҳазир бўлинг, мўътазила аҳлига зиён.
Луғатлар изоҳи:
فَ – “таъқийб” маъносида келган атф ҳарфи. Жумлани жумлага атф қилган.
يَنْسَوْنَ – тарк қиладилар, маъносидаги музориъ феъли.
النَّعِيمَ – мафъулликка кўра насб бўлиб турибди.
اِذَا – “шартия” маъносида келган зарф ҳарфи.
رَأَوْهُ – феъл, фоил ва мафъул. رَأَى феъли кўз билан қарашга нисбатан ҳам, ақлий назарга нисбатан ҳам ишлатилади. Бу ерда кўз билан қараш маъносида ишлатилган.
فَ – “таълилия” (изоҳлаш) маъносида келган.
يَا – яқинга ҳам, узоққа ҳам ишлатиладиган нидо ҳарфи. Мунодоси маҳзуф.
خُسْرَانَ – маҳзуф феълнинг мафъули бўлганига кўра насб бўлиб турибди. Луғатда “зарар кўриш”, “ҳалок бўлиш” ва “адашиш” маъноларини англатувчи масдар исм.
الاِعْتِزَالِ أَهْلِ – музофун илайҳ. Эътизол аҳлидан мўътазилий фирқаси назарда тутилган. إِعْتَزَلَ феъли бировнинг бирор нарсадан воз кечиб, уни ўзи ташлаб кетишига нисбатан ишлатилади. إِنْعَزَلَ феъли эса бировнинг бошқа биров томонидан четлаштирилишига нисбатан ишлатилади.
Матн шарҳи:
Жаннатийларга кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган сон-саноқсиз неъматлар ато қилинади. Жаннатдаги неъматлар шундай васф қилинган:
﴿عَلَىٰ سُرُرٖ مَّوۡضُونَةٖ١٥ مُّتَّكِِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ١٦ يَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٞ مُّخَلَّدُونَ١٧ بِأَكۡوَابٖ وَأَبَارِيقَ وَكَأۡسٖ مِّن مَّعِينٖ١٨ لَّا يُصَدَّعُونَ عَنۡهَا وَلَا يُنزِفُونَ١٩ وَفَٰكِهَةٖ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ٢٠ وَلَحۡمِ طَيۡرٖ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ٢١ وَحُورٌ عِينٞ٢٢ كَأَمۡثَٰلِ ٱللُّؤۡلُوِٕ ٱلۡمَكۡنُونِ٢٣ جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ٢٤﴾
“(Улар олтиндан) ясалган сўриларда, ястанган ҳолларида бир-бирларига юзма-юз бўлиб (ўтирурлар). Устиларида эса мангу ёш болалар айланиб (хизматда) юрурлар оқар чашмадан олинган (май тўла) қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан. У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлмаслар. Яна ўзлари танлаб оладиган мева билан, иштаҳалари тортадиган қуш гўштлари билан ҳам (таъминлаб турурлар). Яна (улар учун) оппоқ юзли катта ва чиройли кўзли ҳур қизлар ҳам бўлурки, улар худди (пардага) ўралган дурлар кабидирлар. Бу улар (дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир[9].
Шунчалик ажойиб нозу неъматлар ичида бўлган жаннатийлар Аллоҳ таолонинг жамолини кўрган пайтларида олдиларидаги барча неъматларни унутар эканлар. Шу маънода Ҳишом ибн Ҳассон: “Албатта, Аллоҳ таоло жаннат аҳлига Ўзини намоён қилади. Жаннат аҳли Уни кўрган пайтларида жаннат неъматларини унутадилар”, – деган[10].
Аммо жаннатийлар Аллоҳ таолони кўрганларидан сўнг жаннат неъматлари уларга арзимас бўлиб қолмайди. Балки жаннатийлар Аллоҳ таолони кўрган вақтларида, Унинг тасвирлаб бўлмайдиган даражада улуғлигидан бошқа неъматларни унутиб, унга маҳлиё бўлиб қоладилар. У зот жамолини тўсгандан кейин эса кўрилган нарсани тасвирлаб, тушунтириб бера олмасликлари, ёдда сақлаб қола олмасликлари, қандай эканини идрок эта олмасликлари сабабли яна жаннат неъматларидан роҳатланиб яшайверадилар.
Мулла Али Қори байтдаги فَيَا خُسْرَانَ маъносидаги сўзни грамматик жиҳатдан шарҳлаб, ҳарфи нидонинг мунодоси маҳзуф деганлар ва бу сўзларига имом Шотибийнинг[11] сўзларидан далил келтирган:
وَلَوْ أَنَّ عَيْناً سَاعَدتْ لتَوَكَّفَتْ سَحَائِبُهَا بِالدَّمْعِ دِيماً وَهُطّلاَ
وَلكِنَّها عَنْ قَسْوَةِ الْقَلْبِ قَحْطُهاَ فَيَا ضَيْعَةَ الأَعْمَارِ تَمْشِى سَبَهْلَلاَ
Агар кўз ёрдам берса, булутлари қуярди,
Давомли ёш ёмғирларин киприклардан бетиним.
Лекин қалб қаттиқлиги уларни қуруқ қилди.
Эй (халойиқ, сақланинглар) умрларнинг зое ўтишидан[12].
Яъни ушбу فَيَا ضَيْعَةَ الْأَعْمَارِ ҳам нидо ҳарфидан сўнг “халойиқ” деган мунодо ҳазф қилинган.
Мулла Али Қори “Ҳазир бўлинг мўътазила аҳлига зиён” деган байтда мўътазилий фирқасидагилар борди-ю жаннатга кирсалар ҳам, Аллоҳни кўришни инкор қилганликлари сабабли ушбу улуғ неъматдан маҳрум бўлишларига ишора бор, – деган. Чунки банда Аллоҳ таоло тўғрисида қандай ўйласа, унга бериладиган жазо ё мукофотнинг ўша ўйга мувофиқ бўлиши хабарларда келган:
عَنْ حِبَّانَ بْنِ أَبِي النَّضْرِ قَالَ خَرَجْتُ عَائِدًا لِيَزِيدَ بْنِ الأَسْوَدِ فَلَقِيتُ وَاثِلَةَ بْنَ الأَسْقَعِ وَهُوَ يُرِيدُ عِيَادَتَهُ فَدَخَلْنَا عَلَيْهِ فَلَمَّا رَأَى وَاثِلَةَ بَسَطَ يَدَهُ وَجَعَلَ يُشِيرُ إِلَيْهِ فَأَقْبَلَ وَاثِلَةُ حَتَّى جَلَسَ فَأَخَذَ يَزِيدُ بِكَفَّيْ وَاثِلَةَ فَجَعَلَهُمَا عَلَى وَجْهِهِ فَقَالَ وَاثِلَةُ كَيْفَ ظَنُّكَ بِاللهِ قَالَ ظَنِّي بِاللهِ وَاللهِ حَسَنٌ قَالَ فَأَبْشِرْ فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي إِنْ ظَنَّ خَيْرًا فَلَهُ وَإِنْ ظَنَّ شَرًّا فَلَهُ. رَوَاهُ أَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ
Ҳиббон ибн Аби Назрдан ривоят қилинади: “Язид ибн Асвадни (бемор бўлиб ётган эди) кўргани чиқдим. Йўлда Восила ибн Асқоъга йўлиқдим, у ҳам Язид ибн Асвадни кўргани кетаётган экан. Иккаламиз унинг ёнига кирдик. У Восилани кўргач, унга қўлларини чўзиб, ёнига ишора қилди. Восила унинг ёнига бориб ўтирди. Язид Восиланинг иккала кафтларини ушлаб, ўз юзига босди. Восила унга: “Аллоҳ тўғрисида қандай ўйдасан”, – деди. У: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ тўғрисидаги ўйим яхшидир”, – деди. Восила унга: “Хурсанд бўлавер, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ азза ва жалла айтдики: “Мен бандамнинг мен тўғримда қилган ўйидаман, агар яхши ўйлаган бўлса, ўзига яхши, агар ёмон ўйлаган бўлса, ўзига ёмон”, деганларини эшитганман”, – деди”. Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган.
Шунинг учун ҳар бир мўмин киши, иншааллоҳ, Аллоҳ мени кечиради, жаннатига киритади ва у ерда Унинг жамолини кўраман, деган ўйда бўлиб, шу ўйига яраша ҳаракат қилиб бориши керак.
АЛЛОҲ АДОЛАТЛИ ВА РАҲМАТЛИ ЗОТДИР
22 – وَمَا إِنْ فِعْلُ أَصْلَحَ ذُو افْتِرَاضٍ عَلَى الْهَادِي الْمُقَدَّسِ ذِي التَّعَالِي
Маънолар таржимаси:
Олийлик соҳиби муқаддас (махлуқларнинг сифатларидан холи) Ҳодийга “аслаҳ иши” асло фарз бўлмайди.
Назмий баёни:
“Аслаҳ иши” фарз эмас улуғ Ҳодийга,
Нуқсонлардан холи Мутаолийга.
Луғатлар изоҳи:
مَا – нафий ҳарфи. Нафийни таъкидловчи зоида إِنْ билан бирга келгани сабабли لَيْسَ нинг амалини қила олмайди[13].
إِنْ – нафийни таъкидлаб келган зоида ҳарф.
فِعْلُ – мубтадо. Музоф бўлгани учун танвинли бўлмайди.
أَصْلَحَ – музофун илайҳ, ғойру мунсориф бўлгани учун фатҳа билан мажрур бўлиб турибди.
ذُو – хабар бўлгани учун марфуъ бўлиб турибди. Таҳқиқларга кўра ушбу таркиб мўътабар ҳисобланади.
افْتِرَاضٍ – музофун илайҳ. Луғатда “зиммага юклаш” маъносидаги масдар.
عَلَى – “истеъло” (устун бўлиш) маъносида келган жор ҳарфи.
الْهَادِي – Ҳодий Аллоҳ таолонинг исмларидан бири бўлиб, луғавий жиҳатдан икки хил маънони ифодалайди:
الْمُقَدَّسِ – луғатда “нолойиқ сифатлардан холи” маъносини англатади. Нозим бу сўз билан Аллоҳ таолонинг اَلْقُدُّوسُ исмига ишора қилган.
التَّعَالِي ذِي – луғатда “олийлик соҳиби” маъносини англатади. ذِي “асмои ситта”дан бири бўлиб, “соҳиб” маъносини англатади. الْهَادِي га сифат бўлгани учун мажрур бўлиб турибди. Бу сифат билан Аллоҳ таолонинг اَلْمُتَعَالِي исмига ишора қилинган.
Матн шарҳи:
Ушбу байт ҳам мўътазилий фирқасига раддия тарзида ёзилган байтлардан биридир. Ўзларини “Адолат ва тавҳид тарафдорлари” деб аташган бу фирқа “Аллоҳ адолатли зот, шунинг учун Унга бандаларга яхши бўлган ишни ихтиёр қилиш вожиб бўлади”, деган даъвони қилишгани учун уларга раддия маъносида мазкур баҳслар қилинган. Уларнинг ўзлари ҳам бу масалада ўзаро ихтилоф қилишган. Уларнинг асосий даъволари шуки, “Солаҳ” (яхшилик қилиш) ва “Аслаҳ” (ҳиммат кўрсатиш) Аллоҳ таолонинг зиммасига вожиб бўлади. “Солаҳ” деганда куфрнинг муқобилидаги иймон, касалликнинг муқобилидаги соғлик каби, фасод ишнинг муқобилидаги яхши ишлар тушунилади. Агар бандага икки ишдан бири – ё унинг жаннатга кириши, ё дўзахга кириши каби иш рўбарў бўладиган бўлса, Аллоҳ таолонинг зиммасига банда учун “солаҳ” бўлган ишни қилиши ва шунга кўра, уни жаннатга киритиши вожиб бўлади. “Аслаҳ” (ҳиммат кўрсатиш) деганда эса банданинг қилган амалига яраша савоб бериш муқобилидаги амалидан кўпроқ савоб бериш каби ишлар тушунилади. Агар банда учун “солаҳ” бўлган жаннатда бўлиши ё “аслаҳ” бўлган” ундаги олий мақомда бўлиши каби икки иш кўндаланг келиб қолса, Аллоҳ таолонинг зиммасига “аслаҳ” вожиб бўлгани учун уни жаннатдаги олий мартабага кўтариши лозим бўлади”.
Мўътазилийларнинг ушбу даъвоси Имом Ашъарийнинг уларнинг йўллари хато эканини англаб етишига сабаб бўлган масала ҳисобланади. Ушбу масала ҳақида имом Ашъарий ва мўътазилий етакчиси Абу Али Жуббоий ўртасида қуйидаги баҳс-мунозара бўлиб ўтган:
Имом Ашъарий: “Уч киши ҳақида нима дейсиз, улардан бири мўмин ҳолида, иккинчиси кофир ҳолида, учинчиси ёш бола ҳолида дунёдан ўтган бўлса, уларнинг оқибати нима бўлади”, – деди.
Жуббоий: “Мўмин жаннат билан мукофотланади, кофир дўзах билан жазоланади, ёш бола эса мукофотланмайди ҳам, жазоланмайди ҳам”, – деб жавоб берди.
Имом Ашъарий: “Агар ёш бола жаннатга киришни хоҳласа, унинг жаннатга кириши мумкин эмасми”, – деди.
Жуббоий: “Йўқ, унга: “Жаннатга солиҳ амал қилган мўмин киради, сенинг эса солиҳ амалинг йўқ” деб жавоб берилади”, – деди.
Имом Ашъарий: “Агар ёш бола: “Айб менда эмас-ку, агар мен улғайганимда албатта солиҳ амалларни қилиб жаннатга кирган бўлар эдим”, деса унга нима дейилади”, – деди.
Жуббоий: “Аллоҳ таоло унга: “Агар сен улғайганингда исён қилиб жазога гирифтор бўлишингни билган эдим. Шунинг учун сенга “солаҳ” (яхши бўлган иш)ни ихтиёр қилиб ёшлигингда вафот эттирдим, – дейди” – деб жавоб берди.
Имом Ашъарий: “Ундай бўлса дўзахга гирифтор бўлган кофир: “Унинг ҳолатини билганингдек меникини ҳам билгансан-ку, нима учун менга “солаҳ” (яхши бўлган иш)ни ихтиёр қилмадинг”, деса унга нима жавоб бўлади”, – деди.
Жуббоий нима дейишни билмай жим қолди.
Ана шундан кейин Имом Ашъарий мўътазилий фирқасининг қарашларини чуқур таҳлил қилиб уларнинг хато эканини англаб етган ва омма халққа тўғри йўлни кўрсатишга киришган.
Мўътазилий фирқасининг даъволарига қатъи далиллар асосида кескин раддиялар берилган. Ўший раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳақида Аҳли сунна вал-жамоанинг қарашларини қисқа ва лўнда қилиб:
“Аслаҳ иши” фарз эмас улуғ Ҳодийга,
Бирор бир нуқсонсиз Мутаолийга.
дея баён қилиб қўя қолган. Ҳа, махлуқотларнинг сифатларига ўхшашдан олий бўлган Аллоҳ таолога ҳеч қачон бирор нарсани қилиш фарз бўлиб қолмайди. Чунки Аллоҳ таоло ҳеч қачон бирор нарсани мажбур бўлиб қилмайди, мажбур бўлиб бажариш бандаларга хосдир.
Мўътазилийларнинг қилган даъволари ботил эканига кўплаб далиллар келтирилган:
﴿وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ لَجَعَلَكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَلَٰكِن يُضِلُّ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِي مَن يَشَآءُۚ وَلَتُسَۡٔلُنَّ عَمَّا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ٩٣﴾
“Агар Аллоҳ хоҳлаганида, албатта, сизларни бир уммат қилган бўлур эди. Лекин У, ўзи хоҳлаган кимсаларни йўлдан оздирур ва ўзи хоҳлаган кишиларни (Тўғри йўлга) ҳидоят қилур. Албатта, (сизлар бу дунёда) қилиб ўтган ишларингиздан сўралурсиз”[14].
Яъни агар Аллоҳ хоҳлаганида бутун инсониятни бир-бирлари билан ихтилоф қилмайдиган, фирқаларга бўлинмайдиган бир миллат вакиллари қилиб қўйган бўларди. Лекин У зотнинг ҳикмати уларни ўз ихтиёрларига қўйиб қўймоқни тақозо қилди. Баъзи инсонлар залолатни ихтиёр қилдилар, баъзи инсонлар ҳидоятни ихтиёр қилдилар. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани ёрдамсиз қолдириши билан залолатга кетказди, хоҳлаганини эса фазлу марҳамати билан ҳидоятга муваффақ қилди.
Ушбу оятда банда учун энг яхши ва энг манфаатли бўлган ҳидоятнинг Аллоҳ таолога вожиб эмаслиги, балки хоҳлаганини залолатга кетказиши ва хоҳлаганини ҳидоят қилиши баён қилинмоқда. Бундан бировни залолатга кетказиши Унинг адолати, ҳидоятга йўллаши эса Унинг фазлу марҳамати экани, асло ва асло Унга ҳеч нарса вожиб бўлиб қолмаслиги тушунилади.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳикамул Атоия”да шундай деган: “Барча нарслар Аллоҳ таолонинг хоҳишига суянади. Унинг хоҳиши эса ҳеч нарсага суянмайди”.
Шарҳ: борлиқдаги барча нарсалар Аллоҳ таоло хоҳлагани сабабли вужудга келган бўлади. Аллоҳ таолога эса уларни хоҳлашини вожиб қиладиган бирор сабаб бўлмайди. Чунки У зотнинг хоҳиши сабаблар билан чегараланган эмасдир.
КЕЙИНГИ МАВЗУЛАР:
ПАЙҒАМБАРЛАР ВА ФАРИШТАЛАРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ БАЁНИ:
Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлар;
Пайғамбарларга иймон келтириш тушунчаси;
Пайғамбарларнинг умумий адади ҳақида эътиқодимиз;
Фаришталарга иймон келтириш тушунчаси;
Фаришталарга иймон келтиришнинг мўмин ҳаётидаги таъсири;
Фаришталар қачон яратилган?
Фаришталарни асл қиёфаларида кўриш мумкинми?
Фаришталарнинг ададлари қанча?
Фаришталар ухлайдиларми?
Фаришталар гўзал суратда бўладиларми?
[1] Сўфи Оллоҳёр. Саботул ожизин. – Тошкент: “Чўлпон нашриёти”, 1991. – Б. 9.
[2] Қиёмат сураси, 22, 23-оятлар.
[3] Мутаффифун сураси, 15-оят.
[4] Анъом сураси, 103-оят.
[5] Инсондаги сезгилар: 1. Эшитиш; 2. Кўриш; 3. Ҳидлаш; 4. Там билиш; 5. Теккизиб билиш.
[6] Али ибн Муҳаммад. Нукату вал Уъюн. “Мактабатуш шомила”. – Б. 151.
[7] Файсол ибн Абдулазиз. Татрийзу Риёзис солиҳийн. “Мактабатуш шомила”. – Б. 99.
[8] Ибн Ражаб. Фатҳул Борий. “Мактабатуш шомила”. – Б. 134.
[9] Воқеа сураси, 15, 24-оятлар.
[10] Ибн Батто. Ибонатул Кубро 6-жуз. “Мактабатуш шомила”. – Б. 96.
[11] Имом Шотибий қироат имомларидан бири бўлиб, ҳижрий 590 йилда вафот этган. Қироат илмига бағишлаб ёзилган “Ҳирзул аманий” асари 1173 байтдан иборатдир. Имом Шотибий қироат илми имоми бўлиши билан бир қаторда луғат ва грамматика илмининг ҳам билимдони бўлган. У зот шу қадар иқтидорли бўлганки, мазкур 1173 байтдан иборат бўлган шеърий асарининг ҳар бир қаторини لا ҳарфи билан тугаллаб ёзган.
Уламолар араб тили билимдони сифатида машҳур бўлган зотларнинг сўзларини наҳв сарф қоидаларидан бирортасини исботлаш учун келтирадилар. Шу маънода Мулла Али Қори ҳам бу зотнинг сўзларини далил қилиб келтирган.
[12] Имом Шотибий “Ҳирзул аманий” 82-83-байтлар. “Мактабатуш шомила”.
[13] Бу ҳақидаги маълумот 11-байтнинг изоҳида баён қилинди.
[14] Наҳл сураси, 93-оят.
100 та СИР-АСРОРЛИ ИБОРА
ёхуд
ОДАМЛАР БИЛАН
МУЛОҚОТ (оила, уй, ишхона, жамоат жойлари) ДАГИ
100 та “СЕҲРЛИ СЎЗ”
ни
УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:
(3-қисм)
ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИДАН:
è Ўзингга раво кўрмаганни
Ўзгага ҳам раво кўрма!
è Ширин-ширин сўзласанг,
Илон инидан чиқар.
Аччиқ-аччиқ сўзласанг,
Мусулмон динидан чиқар.
è Кишининг кўнглини оғритма зинҳор –
Сенинг ҳам кўнглингни оғритувчилар бор!
è Анжом – уй зийнати,
Сўз – инсон зийнати.
è Кўнгилни қўл билан овламасанг,
Тил билан овла!
è Буғдой нонинг бўлмасин,
Буғдой сўзинг бўлсин!
è Пулинг бўлмаса, бўлмасин,
Ширин сўзинг бўлсин!
è Бир яхши гап эсдан чиқмас,
Бир – ёмон гап.
è Оғзига келганни демак — нодоннинг иши,
Олдига келганни емак — ҳайвоннинг иши.
è Аччиқ савол бериб,
Ширин жавоб кутма.
è Аччиқ тил – заҳри илон,
Чучук тилга – жон қурбон.
è Айтар сўзни айт,
Айтмас сўздан қайт!
è Тузсиз ошнинг эпи осон,
Тузсиз гапнинг эпи қийин.
è Айтилган сўз – отилган ўқ.
è Ариқни сув бузар,
Одамни – сўз.
è Беморга ширин сўз керак,
Ақлсизга – кўз.
è Бир таваккал бузади
Минг қайғунинг қалъасин.
Бир ширин сўз битказар
Минг кўнгилнинг ярасин.
è Гап эгасини топади.
è Гапи тўмтоқнинг ўзи тўмтоқ.
Гапи тўнгнинг ўзи тўнг.
è Дунёни ел бузар,
Одамни – сўз.
è Дуо билан эл кўкарар,
Ёмғир билан ер кўкарар.
è Дуо олган – омондир,
Қарғиш олган – ёмондир.
è Ёмон гап ер тагида уч йил ётар.
è Ёмон сўзнинг қаноти бор.
è Ёмон сўз эгасига қайтар.
è Ёмон тил ё жонга урар,
Ё – имонга.
è Ёмоннинг юзи қурсин,
Гапирган сўзи қурсин.
è Заҳар тил суякни ёрар.
è Илиқ сўз – шакар,
Совуқ сўз – заҳар.
è Йўл қувган хазинага йўлиқар,
Сўз қувган – балога.
è Кишининг ўзи етмаган ерга сўзи етар.
è Куч эгмаганни сўз эгар.
è Кўп гап – эшакка юк.
è Овқатни туз мазали қилар,
Одамни – сўз.
è Одам сўзи билан синалар,
Ош – тузи билан.
è Одам сўзлашиб танишар,
Ҳайвон – ҳидлашиб.
è Оз гапир – соз гапир!
è Олим сўзи оз,
Оз бўлса ҳам – соз.
è Сабр қилган мой ошар,
Олқиш олган кўп яшар.
è Севдирган ҳам тил,
Бездирган ҳам тил...
è Сел ариқни бузар,
Ёмон сўз – дилни.
è “Сен” ҳам бир оғиздан,
“Сиз” ҳам...
è Суйдирган ҳам тил,
Куйдирган ҳам тил.
è Суяксиз тил суяк синдирар.
è Сўз найзадан ўткир.
è Сўз оёқдан илгари борар.
è Сўз – чумчуқ эмас,
Оғиздан чиқса, тутиб бўлмас.
è Сўздан сўзни фарқи бор,
Ўттиз икки нархи бор.
è Сўзи нодурустнинг ўзи нодуруст.
è Сўзлагандан сўзламаган яхшироқ,
Сўзлаб эдим – бошимга тегди таёқ.
è Сўзнинг бойлиги – одамнинг чиройлиги.
è Танбаллик – кулфат,
Маҳмаданалик – офат.
è Тил – ақл безаги.
è Тил – ақл тарозуси.
è Тил – ақл ўлчови.
è Тил бор – бол келтирар,
Тил бор – бало келтирар.
è Тил – дил калити.
è Тил – дил таржимони.
è Тил тиғи қилич тиғидан ўткир.
è Тил югуриги – бошга,
Оёқ югуриги – ошга.
è Тил яхшиси бор этар,
Тил ёмони хор этар.
è Тил тиғдан ўткир.
è Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз.
è Тилга эътибор – элга эътибор.
è Тилга эҳтиёт – элга эҳтиёт.
è Тили нопок – ўзи нопок.
è Тили шириннинг дўсти кўп.
è Тилни боғла дил билан,
Дилни боғла тил билан.
è Тиғ жароҳати битар,
Тил жароҳати битмас.
è Туя ҳам муомалага чўкар.
è Тўқсон оғиз сўзнинг тўқсонта тугуни бор.
è Узун тил – бошга тўқмоқ,
Бўйинга – сиртмоқ.
è Узун тил – умр заволи.
è Фил кўтармаганни тил кўтарар.
è Шакар ҳам тилда,
Заҳар ҳам тилда...
è Ширин сўз шакардан ширин.
è Ширин сўз – қаймоқли айрон,
Аччиқ сўз – бўйнига арқон.
è Ширинсўз шоҳ косасида сув ичар.
è Ширин юзингдан ширин сўзинг аъло.
è Эгасиз қарғиш эгасини топар.
è Этиги ёмон тўр булғар,
Оғзи ёмон – эл.
è Яхши гапга қулоқ сол,
Ёмон гапга улоқ сол.
è Яхши гапнинг ҳам қулоғи бор,
Ёмон гапнинг – ҳам...
è Яхши нақл – томири ақл.
è Яхши оғизга – ош,
Ёмон оғизга – тош.
è Яхши сўз болдан ширин.
è Яхши сўз бўлдиради,
Ёмон сўз куйдиради.
è Яхши сўз кулдирар,
Ёмон сўз ўлдирар.
è Яхши сўз – кўнгил подшоси.
è Яхши сўз суюнтирар,
Ёмон сўз куюнтирар.
è Яхши сўз тўрга элтар,
Ёмон сўз – гўрга.
è Яхши сўз – юрак ёғи,
Ёмон сўз – юрак доғи.
è Яхши сўз қанд едирар,
Ёмон сўз панд едирар.
è Яхши сўзга учар қушлар эл бўлар,
Ёмон сўзга пашша кучи фил бўлар.
è Яхши сўздан – вафо,
Ёмон сўздан – вабо.
è Қизил тилим бўлмаса,
Қишлар эдим элимда.
Яшил тилим бўлмаса,
Яйрар эдим элимда.
è Яхшининг сўзи – олтин,
Ёмоннинг сўзи – болта.
è Яхшининг сўзи тошни эритар,
Ёмоннинг сўзи бошни чиритар.
è Ўн оғиз сўз минг оғиз бўлар.
è Ўттиз тишдан чиққан сўз
Ўттиз уруққа тарқалар.
è Ўқ бирни ўлдирар,
Сўз – мингни.
è Ёмонликка яхшилик – эр кишининг ишидир.
Ёмонликка ёмонлик – ҳар кишининг ишидир.
è Қарғишнинг икки учи бўлар.
è Яхши сўзнинг мазасини билмаган
Ёмон сўзнинг иззасини билмас.
è Қулоқдан кирган совуқ сўз
Кўнгилга бориб муз бўлар.
è Гўшт-ёғ берма,
Яхши тил бер!
è Яхши ош бергунча, яхши сўз бер!
è Яхши гап билан илон инидан чиқар,
Ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар.
è Дўст орттираман десанг,
Ширин суҳбат қил!
Душман орттираман десанг,
Чақиртикан бўл!
è Қаттиқ гап қариндошга ҳам ёқмас.
è Яхшининг сўзи – қаймоқ,
Ёмоннинг сўзи – тўқмоқ.
è Яхши-яхши деса,
Кунда тариқдай яхшилик қўшилар эмиш.
Ёмон-ёмон деса,
Кунда тариқдай ёмонлик қўшилар эмиш.
è Ўзи совуқнинг – сўзи совуқ.
è Ўзига боқма – сўзига боқ!
è Таом лаззати ўзида,
Одам лаззати – сўзида.
è Ҳар меванинг пўчоғи бор,
Ҳар сўзнинг ўлчови бор.
è Тилингда бўлса болинг –
Кулиб турар иқболинг.
è Ёмон тил бошга бало келтирар.
Яхши тил давлат, дунё келтирар.
è Мазлумлар дилини оғритма бир зум,
Балки бир кун ўзинг бўласан мазлум...
è Гапнинг қисқаси яхши,
Қисқасидан ҳиссаси яхши.
(3 – қисм тугади. Давоми бор...).
Иброҳимжон домла Иномов.