25 май куни Наманган халқаро аэропортидан вилоятимизнинг бир гуруҳ вакиллари муборак сафарга отландилар. Жорий мавсумнинг илк рейсида Наманган шаҳри, Поп, Норин, Косонсой, Уйчи туманларидан жами 245 киши зиёратга жўнаб кетишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тизимдаги масжидлар имом-хатиб ва имом ноибларини илмий салоҳиятини ошириш, Қуръони карим қироати бўйича билимларини янада ривожлантириш мақсадида Масжидлар билан ишлаш бўлими ҳамда Қуръон ва тажвид бўлимлари ташаббуси билан ҳудудларда 72 соатлик ўқув дарслари ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай дарсларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 12 январь куни Андижон, Самарқанд ва Навоий вилоятларида 90 нафар имом-хатиб ва имом ноиблари иштирокида бошланди. Қуръон ва тажвид бўлими устозлари томонидан олиб борилаётган қироат дарслари имом-домлалар учун жуда фойдали бўлмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати