Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Октябр, 2026   |   1 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:13
Қуёш
06:31
Пешин
12:10
Аср
16:03
Шом
17:51
Хуфтон
19:06
Bismillah
12 Октябр, 2026, 1 Жумадул аввал, 1448

Ҳаж савобига тенг 8 амал

13.06.2024   7295   3 min.
Ҳаж савобига тенг 8 амал

Динимизда баъзи амаллар борки, уларга ҳажнинг савоби берилади. Албатта, ҳеч бир амал ҳаж ибодатининг ўрнини боса олмайди. Лекин Аллоҳнинг раҳмати ва фазли кенг. Ўзининг розилигини топиш имконият ва йўлларини бандаларига осон қилиб қўйган.

 

1. Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир” (Имом Абу Довуд ривояти).

 

2. Зуҳо намозини ўқиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

 

3. Ота-онанинг юзига қараш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади”, дедилар. “Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?” деб сўрадилар. “Кунда юз минг марта боқса ҳам”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

 

4. Илмга интилиш.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади” (Имом Табароний ривояти).

 

5. Яхши ният қилиш.

Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади...” (Имом Термизий ривояти).

 

6. Ота-онанинг розилигини топиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман”, деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?” деб сўрадилар.

У: “Онам ҳаёт”, деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан...” (Имом Байҳақий ривояти).

 

7. Шом намозини жамоат билан адо этиш.

Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир”.

 

8. Қурбон ҳайити намозини адо этиш.

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Саҳоба Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир”.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар)

12.10.2026   876   9 min.
Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари ҳамда илмий мактаблар қошида фаолият юритаётган «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсларида навбатдаги давра машғулотлари бошланди.


Юртимизда фуқароларнинг Қуръони каримни тўғри, тартил билан ўқишга бўлган қизиқиш ва эҳтиёжларини қондириш, диний-маърифий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув курсларида бугунги кунга қадар 100 мингдан ортиқ юртдошимиз таҳсил олиб, ўқишни муваффақиятли тамомладилар.


Ҳозирги кунда республикамиз бўйлаб 31 та расмий ўқув курси ва филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Курсларда тажрибали қорилар ва устозлар томонидан тажвид қоидалари, Қуръон тиловати ва маърифий асослар чуқур ўргатилмоқда.


Машғулотларда иштирок этишни хоҳловчилар ўзларига яқин бўлган қуйидаги ҳудудий ўқув марказларига мурожаат қилишлари мумкин:


Тошкент шаҳри

  1. Тошкент ислом институти қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй

    • Телефонлар: +998-71-227-23-47, +998-95-525-50-52, +998-97-260-06-00

  2. Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй

    • Телефонлар: +998-95-056-26-96, +998-99-202-24-04

  3. «Кўкалдош» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй

    • Телефонлар: +998-99-249-30-90, +998-90-000-19-96

  4. «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ЎМИТМ қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Олмазор тумани, Файзибаланд кўчаси, 1-уй

    • Телефонлар: +998-71-299-24-11, +998-90-067-33-00


Тошкент вилояти

  1. Нурафшон шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)

    • Манзил: Нурафшон ш., Муқимий МФЙ, Тошкент йўли кўчаси, 178-уй

    • Телефон: +998-99-935-89-62

  2. Янгийўл шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)

    • Манзил: Янгийўл ш., Самарқанд кўчаси, 145-уй

    • Телефонлар: +998-93-718-44-88, +998-99-191-96-00

  3. Чирчиқ шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)

    • Манзил: Чирчиқ ш., Бирлик МФЙ, А.Навоий кўчаси, 454-уй

    • Телефонлар: +998-33-050-62-06, +998-91-657-15-18

  4. Ангрен шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)

    • Манзил: Ангрен ш., Наврўз маҳалласи, Маърифат кўчаси, 22-уй

    • Телефонлар: +998-94-212-25-15, +998-94-928-68-98

  5. Бекобод шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)

    • Манзил: Бекобод ш., Турон кўчаси, 503-уй

    • Телефонлар: +998-99-918-12-92, +998-77-500-92-92


Фарғона вилояти

  1. Фарғона шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)

    • Манзил: Фарғона ш., Кимёгарлар кўчаси, 10-уй

    • Телефон: +998-50-104-41-00

  2. Бувайда тумани филиали (Тошкент ислом институти қошида)

    • Манзил: Бувайда тумани, Пошшопирим қишлоғи, Шукрона кўчаси, 1-уй

    • Телефонлар: +998-94-684-05-25, +998-94-624-05-25

  3. Қўқон шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)

    • Манзил: Қўқон ш., Мунаввар кўчаси, 3-А уй

    • Телефонлар: +998-95-829-40-40, +998-90-588-42-44


Наманган вилояти

  1. «Ҳидоя» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Наманган ш., Индра Ганди кўчаси, 1-уй

    • Телефонлар: +998-88-572-60-06, +998-93-192-19-84

  2. Косонсой тумани филиали («Ҳидоя» ЎМИТМ қошида)

    • Манзил: Косонсой тумани, Гулобод МФЙ, Меъмор кўчаси, 95-уй

    • Телефонлар: +998-91-177-11-34, +998-88-251-11-34


Андижон вилояти

  1. «Саййид Муҳйиддин махдум» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Олтинкўл тумани, Жалабек МФЙ, Ғуломжон Ҳакимов кўчаси, 7-уй

    • Телефонлар: +998-93-630-35-12, +998-94-101-33-91


Сирдарё вилояти

  1. Гулистон шаҳри филиали («Кўкалдош» ЎМИТМ қошида)

    • Манзил: Гулистон ш., Тараққиёт МФЙ, Бунёдкор кўчаси, 605-уй

    • Телефонлар: +998-77-007-01-38, +998-94-007-19-95

  2. Сирдарё тумани филиали («Кўкалдош» ЎМИТМ қошида)

    • Манзил: Сирдарё тумани, «Абу Бакр» жоме масжиди ҳудуди

    • Телефон: +998-95-987-42-42


Жиззах вилояти

  1. Жиззах шаҳри филиали (Тошкент ислом институти қошида)

    • Манзил: Жиззах ш., Сайилжойи маҳалласи, Гулзор кўчаси, 44/1-уй

    • Телефонлар: +998-55-152-77-33, +998-99-298-77-33, +998-93-300-03-25

  2. Зомин тумани филиали (Тошкент ислом институти қошида)

    • Манзил: Зомин тумани, Ғ.Ғулом МФЙ, Ш.Насриддинов кўчаси

    • Телефонлар: +998-93-294-83-53, +998-97-328-63-40


Самарқанд вилояти

  1. Ҳадис илми мактаби қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил маҳалласи (Имом Бухорий зиёратгоҳи)

    • Телефонлар: +998-94-186-19-94, +998-66-240-20-51

  2. Калом илми мактаби қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил маҳалласи (Имом Бухорий зиёратгоҳи)

    • Телефонлар: +998-94-186-19-94, +998-66-240-20-51


Бухоро вилояти

  1. Мир Араб олий мадрасаси қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Бухоро ш., Абу Ҳафс Кабир кўчаси, 3-уй

    • Телефон: +998-99-702-82-70

  2. «Мир Араб» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Бухоро ш., Хўжа Нуробод кўчаси, 16-уй

    • Телефонлар: +998-97-303-44-43, +998-65-420-45-97, +998-99-964-34-95

  3. «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ЎМИТМ қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Бухоро ш., Ҳавзи нав кўчаси, 92-уй

    • Телефонлар: +998-65-221-72-73, +998-50-070-84-24, +998-90-080-88-84

  4. Тасаввуф илми мактаби қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Когон тумани, Қасри Орифон қишлоғи (Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи)

    • Телефон: +998-99-702-82-70


Навоий вилояти

  1. Навоий шаҳри филиали (Мир Араб олий мадрасаси қошида)

    • Манзил: Навоий ш., М.Таробий кўчаси, 48-Б уй

    • Телефон: +998-90-969-48-64


Қашқадарё вилояти

  1. «Хожа Бухорий» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Китоб тумани, Заргарлик кўчаси, 4-уй

    • Телефонлар: +998-75-542-74-25, +998-99-667-40-02

  2. «Абул Муин Насафий» ақида илми мактаби қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Қарши ш., Арал овул МФЙ, Намуна кўчаси, 9-уй

    • Телефон: +998-88-850-18-18


Сурхондарё вилояти

  1. «Имом Термизий» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Термиз ш., Шимолий дарвоза кўчаси, 3-уй

    • Телефонлар: +998-55-451-11-61, +998-97-533-77-08, +998-97-875-99-77

Хоразм вилояти

  1. «Фахриддин ар-Розий» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Урганч тумани, Каттабоғ маҳалласи, Ҳамкорлик кўчаси, 43-уй

    • Телефонлар: +998-95-623-23-43, +998-99-021-54-04, +998-99-503-32-62


Қорақалпоғистон Республикаси

  1. «Муҳаммад ал-Беруний» ЎМИТМ қошидаги ўқув курси

    • Манзил: Нукус ш., Билимлер гузари кўчаси, 1а-уй

    • Телефон: +998-94-598-26-26

Қўшимча маълумотлар, гуруҳлар жадвали ва қабул шартлари бўйича юқоридаги масъул рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар) Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар) Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар) Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар) Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар) Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар) Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар) Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар) Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар) Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар) Юртимиздаги 31 та Қуръон курсида навбатдаги машғулотлар бошланди (Манзил ва телефонлар)
Ўзбекистон янгиликлари