Биз барчамиз тишда пайдо бўлган тош (кариес)ни ёмон кўрамиз. Тиш докторига ҳар доим ҳам бориб даволанишга имкон топа олмаймиз.
Сизга бу ёқимсиз иллатдан халос бўлишнинг оддий табиий рецептини тавсия этамиз. Бу рецепт тишларни тошдан тозалаб, уларнинг саломатлигини таъминлаб, муаммони ҳал этишда ёрдам беради. Тишдаги эмални шикаст етишдан сақланмаса, уларда пайдо бўлган тошлар ўз вақтида тозаланмаса, периодонтит деб аталадиган тишлар шамоллаши касаллиги ривожланишига йўл очилиши мумкин. Периодонтит касаллиги билан чалинганда инфекция илдиз каналларидан тишга ўтиб, тиш қобиғи ва уни ўраб турувчи милкларнинг шамоллаши касаллиги келиб чиқишига сабаб бўлади. Худди шундай ҳолларда бу ёқимсиз касалликнинг олдини олиш ва ундан қутилишнинг осон табиий усули бор.
Тишда пайдо бўлган тошдан қутилиш йўли:
Бунинг учун фақат қуйидагилар керак бўлади:
Икки ҳафта давом эттирилгач, натижа сизни қувонтиради.
Ёнғоқ пўчоғи кучли антибактериал восита бўлиб, у шунингдек, тиш эмалида овқат қолдиқлари ва кейинчалик тошга айланадиган ёқимсиз моддалардан тозалашда қўл келади. Бу усул шунингдек, милклари қонаб турадиган кишилар учун фойдали, қон оқишига сабаб бўлаётган шамоллаш жараёнлари тезда барҳам топади.
Манба headinsider
Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади
6 апрель 2017 йил
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Қуръон тинчликка буюради” шиори остида имом-хатиб ва имом ноиблари ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви ташкил этилди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари А. Қаландаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили ўринбосари О. Авезов, Мир Араб олий ва ўрта махсус мадрасаси устозлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда иштирокчилар қатнашди.
Очилиш маросимида сўзга чиққанлар интеллектуал беллашувлар диний соҳа ходимларининг билим ва салоҳиятини ошириш, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Беллашувда вилоятнинг 13 та ҳудудидан сараланган иштирокчилардан ташкил топган “Абу Ҳафс Кабир”, “Муҳаддислар”, “Фақиҳлар”, “Бухорийлар авлоди”, “Нақшбандийлар” ва “Янги Ўзбекистон” жамоалари ўзаро беллашди.
Мусобақа “Қуръон илмлари”, “Тажвидга оид блиц саволлари” ҳамда “Топқирлик ва чаққонлик” шартлари асосида ўтказилиб, иштирокчилар диний-маърифий, тарихий ва умумий билимларга оид саволларга жавоб бердилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра:
1-ўрин — “Янги Ўзбекистон” жамоаси;
2-ўрин — “Абу Ҳафс Кабир” жамоаси;
3-ўрин — “Бухорийлар авлоди” жамоаси.
Ғолиб жамоага “Қуръон тинчликка буюради” интеллектуал беллашуви кубоги тантанали равишда топширилди. Шунингдек, барча фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Таъкидланганидек, мазкур беллашув диний соҳа вакиллари ўртасида билим ва тажриба алмашиш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, интеллектуал салоҳиятни ошириш ҳамда жамиятда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва маърифат ғояларини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати