Шу йил 28 августь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.
Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов 2024–2025 ўқув йилида диний таълим муассасаларида таълим сифатини янада ошириш, педагог-ўқитувчиларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб қилиш хусусида сўз юритди.
Шунингдек, Диний идора Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг раҳбар-кадрлар ва педагог-ўқитувчиларини аттестациядан ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, ўрта махсус ислом таълим муассасалари ўқув режасига янги киритилган фанлар туғрисида гапирди.
Семинар давомида 2024-2025 ўқув йилининг иккинчи семестр якунлари, талаба ва педагог-ўқитувчиларга қулай шароитлар яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, тегишли тавсиялар берилди. Шу билан бирга, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида 2024-2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини белгилаш, талабалар стипендияси, педагог-ўқитувчи ва ходимларнинг ойлик маошларини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилиш сўнгида таълим муассасалар раҳбарлари томонидан 2023-2024 ўқув йили якунлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари тўғрисида ҳисобот берди.
Семинарда эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар айтиб ўтилди. Янги 2024-2025-ўқув йилида амалга ошириладиган ишлар ва режалар муҳокама қилинди.
Ташриф асносида таълим муассасалари раҳбарлари билим юрти биноси, ошхона ва педагог-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
“Кўкалдош” ўрта махсус
ислом билим юрти
Матбуот хизмати
Устоз – жамиятни олға бошловчи ва унинг эртанги кунини таъминловчи, таъбир жоиз бўлса, бир йўлчи юлдузлардир. Устозсиз ҳеч бир жамият камолга етмаган. Шунинг учун ҳам халқимизда “Устоз отангдек улуғ” деган чиройли иборалар бор. Шундай экан, устознинг ҳам ота-онадек ҳақлари бор.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мураббийларга олимларни ҳурматлаш, муаллим ва устозларни улуғлаш борасида кўпгина қимматли кўрсатмалар берганлар.
Имом Аҳмад, Имом Табароний ва Ҳоким Убода ибн Сомитдан розийаллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кексаларимизни улуғламаган, кичикларимизга меҳрибон бўлмаган ва олимларимизни (ҳақини) билмаган менинг умматимдан эмас”, дедилар.
1-октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан қорақалпоғистонлик диний соҳа ходимларимиз Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тизимидаги масжидларда кўп йиллар давомида хизмат қилган, бугунги кунда нафақада бўлган нуроний имом домлалар ҳолидан хабар олиб, байрам билан қутлади.
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
Матбуот хизмати