Янги Ўзбекистон маърифат маёғини баланд тутиб, дунё халқларини эзгулик, тинчлик ва биродарликка чорламоқда! Албатта, бу бежиз эмас. Буюк ўзбек йўли доим маърифат, умуминсоний манфаатлар устига қурилган.
Тарихдан яхши маълум, илгари ҳам эътиқод, қарашлар ўртасида турли зиддиятлар кўп учраган. Ўша даврларда ҳам улуғ аллома аждодларимиз ўз илмий салоҳияти, билим ва тафаккури, маърифатпарварлиги билан уларга муносиб жавоб берган.
Замонамизда турфа зиддиятлар яна авж ола бошлади. назаримизда дунё илгари ҳеч қачон эзгулик ва маърифатга ҳозиргидек ташна бўлмаган. Негаки аввал зиддиятлар, урушлар муайян ҳудуд, минтақадагина содир бўлган. ҳозирги глобал дунёда эса нафақат қуролли тўқнашувлар, балки мафкуравий курашлар ҳам чегара билмаяпти. бундай вазиятда барча ўз манфаатидан келиб чиқиб иш кўриши бор гап. ана шундай таҳликали даврда умуминсоний манфаатларни ҳимоя қилиб, тинчлик, дўстона алоқаларга асосланган сиёсат юритишга ҳамма давлатлар ҳам қодир эмас. чунки бундай вазиятда эгоистик қараш нормал ҳолатга айланади.
Жонибек Алижонов,
“Янги Ўзбекистон” мухбири
Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси 2024-йил 17-октабр, 210-сон
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Бирлашган Араб Амирликларининг “Манара” бағрикенглик ва мулоқот маркази доимий ваколатхонаси ўз фаолиятини бошлади.
Марказ раиси доктор Али Рашид Ал Нуаймийнинг расмий мактубига кўра, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий котиби Жасур Нажмиддинов “Манара” марказининг Ўзбекистондаги вакили этиб тайинланди.
Ушбу ваколатхона юртимиз ва халқаро илмий ҳамжамият ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, қўшма илмий лойиҳалар, тадқиқотлар ва тажриба алмашинувини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати