Жорий йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллигида вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов раҳбарлигида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича Наманган шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда вилоят масжидларида намозхонлар учун қулай шароитлар яратиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Жорий йил 10 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов бошчилигида идора ходимлари ҳамда тошкент шаҳри имом-хатиблари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейида бўлдилар.
Диний соҳа ходимларига прокуратура тизимининг ҳам шонли тарихи, ҳам собиқ мустабид тузумнинг қатағон сиёсати давридаги қонли ўтмиши билан яқиндан танишдилар.
Музей 7 бўлимдан иборат. Унинг фондида 5 мингга яқин ҳужжат, 7 мингдан ортиқ фото ва видеоматериаллар, 2 мингга яқин экспонат жамланган. 36 та асосий экспозиция стендлари жойлашган. Уларда Марказий Осиё ҳудудида илк давлатлар шаклланишидан бошлаб то ҳозирги кунгача бўлган даврни қамраб олган прокуратура тарихи акс этган.
Музейнинг “Янги Ўзбекистон прокуратураси фаолияти” номли бўлимидан сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан прокуратура соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумот берувчи экспонатлар жой олган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати