Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Октябр, 2025   |   14 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:07
Қуёш
06:25
Пешин
12:16
Аср
16:12
Шом
18:01
Хуфтон
19:12
Bismillah
06 Октябр, 2025, 14 Рабиъус сони, 1447
Янгиликлар

06.10.2025   168   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Вафот этганлар тирикларнинг амалларидан хабардор бўлиб турадими?

06.10.2025   278   1 min.
Вафот этганлар тирикларнинг амалларидан хабардор бўлиб турадими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Вафот этганлар тирикларнинг, яқинларининг амалларидан хабардор бўлиб турадими?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Марҳумларнинг руҳига, Аллоҳ таоло истаса, унинг тирик қариндош-уруғларининг амаллари ва ҳолатларидан хабар берилади. Бу ҳақда бир қанча ҳадиси шарифлар келган. Уларда агар марҳумнинг қариндош-уруғлари яхши амаллар қилса, унинг руҳи хурсанд бўлиши, ёмон амаллар қилса, хафа бўлиши баён қилинган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қилганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин, дейишади», дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Ибн Абу Дунё раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Марҳумларингизни ёмон амалларингиз билан шарманда қилманглар, чунки бу (амаллар) қабрдаги яқинларига кўрсатилади”, деганлар.

Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар