Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Ушбу оятни ўқиш:
“Роббишроҳ ли содри ва йассир ли амри ваҳлул ъуқдатан мин лисани йафқоҳу қовлий”
“Роббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар” (Тоҳо сураси, 25-28 – оятлар).
2. Ушбу дуони ўқиш:
“Робби йассир ва лаа туъассир. Робби таммим бил хойри”
“Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин”.
3. Ҳар бир ишни холис Аллоҳ учун бажариш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради” (Оли Имрон сураси, 195-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, сизлардан бирингиз бирор иш қилса, Аллоҳ уни пухта қилишини севади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
4. Ёлғондан узоқ бўлиш.
“Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз!” (Бақара сураси, 188-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким алдамчилик қилса, биздан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД
#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha
00:00 Анонс
01:24 Президентимиз Андижон вилоятида бўлди
01:58 Мавъизалар таъсирчанлигини ошириш, ёшлар эътиқодини мустаҳкамлаш ва аҳоли билан манзилли ишлаш – Андижондаги йиғилиш тафсилотлари
03:18 Диний идорада навбатдаги қабул: мурожаатлар, таклифлар, хайрли дуолар
04:08 “The Diplomatic Insight”: Мустақил Ўзбекистоннинг ютуқлари халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида бўлиб келмоқда
04:59 Малайзияда хайрия соҳасида илғор тажрибалар ўрганилмоқда
06:00 Мир Араб олий мадрасаси – илм, маърифат ва қалб тарбияси уйғунлашган маскан
06:49 Наманганлик имом-хатиблар Ислом цивилизацияси марказини очиқ илмий платформа сифатида эътироф этишди
07:37 Бир эзгу қадам — юзлаб қалбларга умид
08:00 Битирувчи ёшлар билан учрашув
08:42 Интеллектуал ўйин — заковат ва илм байрами
09:33 «Мафкуравий хатарларга қарши курашда отинойиларнинг ўрни ҳамда масъулияти» мавзусида сайёр семинар ташкил этилди.
#yangiliklar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бошловчи: Неъмат Мусаев
Муҳаррир: Абдулатиф Абдуллаев
Оператор: Дилшоджон Маҳкамов